11 July 2014
09:18 -
Ўзбекистонлик Равшан Эрматов футбол мундиалининг финалини бошқариши мумкин
Испаниянинг AS нашри ўзбекистонлик Равшан Эрматов бошчилигидаги реферилар гуруҳи Бразилияда ўтадиган футбол бўйича Германия ва Аргентина терма жамоалари ўртасидаги финал ўйинини бошқариши мумкинлигини хабар қилди. Нашрнинг таъкидича, финал ўйинини бошқариш учун Равшан Эрматовнинг имкониятлари юқоридир.
«Ўзбекистонлик Равшан Эрматов якшанба куни бўладиган Германия ва Аргентина терма жамоалари ўртасидаги финал баҳсини бошқаришга асосий номзод ҳисобланади. Эрматов чорак финалда Голландия — Коста-Рика баҳсини бошқариб, жаҳон рекордини ўрнатди. У жаҳон чемпионатларида ўйинларни бошқариш бўйича Жоэл Киню (Франция), Хорхе Ларионда (Уругвай) ва Бенито Арчундия (Мексика)дан ўтиб кетди” деб ёзади нашр.
Шу пайтгача футбол бўйича жаҳон чемпионати финал ўйинларининг 9 тасини бошқариб ўз соҳасида рекорд ўрнатган 36 яшар футбол ҳакамимизга бутун мамлакат ишқибозлик қилмоқда. Миллат ўз тақдири билан иши бўлмай қолган Ўзбекистонда ҳеч бўлмаса футбол ҳакамининг етишиб чиқиши ўзбекларнинг кўнгилга тасалли берса керак, дейди мухбиримиз.