Reuters агентлиги тарафидан мини-уруш деб аталган Исроил ва ХАМАС ўртасидаги ўзаро ракета отиш ўйини нимадан бошлангани ҳозир ҳаммага маълум. Бир ойча аввал уч нафар яҳудий ўспирин ғойиб бўлди, кейин уларнинг жасади топилди. Кейин бир араб ўспирини ғойиб бўлди, кейин унинг ҳам жасади топилди. Ҳамманинг фикрича, яҳудийлар ХАМАС тарафидан ўлдирилди, қасд олиш мақсадида араб ўспирини ўлдирилди.
ХАМАС араб ўспиринининг ўлдирилишига бефарқ қоломаслигини кўрсатиш учун Исроил ҳудудларига қаратиб алмисоқдан қолган 400 дан ортиқ ракетасини пала-партиш отди. Биронта исроиллик ўлгани ҳақида маълумот йўқ.
Жавоб сифатида Исроил тарафидан отилган ракеталар ва авиҳужумлар эса, энг камида 75 филистинликни ўлдирди. Уларнинг ичида ХАМАС жангарилари ҳам бор, аммо кўпчилиги тинч аҳолининг одамлари.
Шунча одам ўлган отишманинг натижаларини Бразилияда бўлаётган футбол бўйича жаҳон чемпионати ўйинларининг натижаси каби бериш – инсон ҳаётини таҳқирлашдек кўринади. Аммо, ҳамма гап шундаки, у ерда араб миллатига мансуб бўлган инсон ҳаётининг ҳеч қандай қадр-қиймати қолмади.
Ғарб давлатлари навбатдаги урушни тўхтатишга чақирар эканлар, Исроил ўзини ҳимоя қилиш учун ракета отаётгани ёки авиҳужум қилаётганини урғуламоқдалар. Туркия Бош вазири, президентликка номзод Ражаб Эрдўғон эса, навбатдаги сайловолди ифторида Исроилни филистинликларга зулм қилишда айблаб, бутун дунё ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотини бу зулмни тўхтатиш учун ҳаракат қилишга чақирди.
Нима ўзгарди ва нима ўзгаради? Ҳеч нарса ўзгармади ва ўзгармайди. Қачонгача? Араблар ва умуман муслмонлар ўйлашни ўрганмагунча.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Сулаймонов Ҳамдам
"Бирлик" Халқ Ҳаракати тузилган 1988 йилдан бери унинг фаоли бўлган Ҳамдам Сулаймонов 2003 йилда "Бирлик" Халқ Ҳаракати асосида тузилган "Би...
Добавить сведения