11 July 2014
06:41 -
Афғонистондаги президент сайловларида ўзбеклар ғолиб чиққани эълон қилинди, буёғи нима бўлади?
Аслида, ўзбеклар эмас, ўзбекларнинг лидери Абдурашид Дўстим томонидан қўллаб-қувватланган, миллати пуштун бўлган Ашраф Ғани президент сайловларининг 14 июнда ўтказилган иккинчи турида ғолиб чиққани 7 июлда эълон қилинган бўлса ҳам, бу хабар техник сабаблар билан “Ҳаракат” Агентлигининг назаридан четда қолган эди.
Маълумки, биринчи турда тожик аслли Абдулла Абдуллоҳ 45,0 фоиз овоз билан биринчи ўринни, Ашраф Ғани эса, 31,6 фоиз овоз билан иккинчи ўринни эгаллаган ва шу икки номзод иккинчи турга чиққандан кейин, “Ҳаракат” Агентлиги ҳам Абдулла Абдуллоҳнинг президент бўлиб сайланиш эҳтимоллиги катта эканлигини айтган эди. Аммо, кутилмаганда Ашраф Ғани 56,44% овоз билан ғалаба қозонгани эълон қилинди.
Табиий, Абдулла Абдуллоҳ натижаларни қабул қилмади ва улар сохталаштирилганини иддао қилди. Афғонистондаги беқарорликни ҳисобга олсак, қайсибир тараф сайлов натижаларини қабул қилмаса, охир-оқибатда фуқаролар уруши бошланиши мумкинлигини ҳар ким тахмин қилоларди.
Ҳозир айнан шундай вазият юзага ўртага чиқди. Воқеаларнинг ёмон томонга ривожланишини олдини олиш мақсадида бугун кечаси АҚШ Давлат Котиби Жон Керри Афғонистонга келди. У Ашраф Ғани ва Абдулла Абдуллоҳ учрашиб, мураккаб вазиятдан чиқиш йўлини қидирса керак. Масалан, Ашраф Ғани президент бўлади ва Абдулла Абдуллоҳни Бош вазирликка таклиф қилади.
Бироқ, бу икки сиёсатчи узоқроқ вақт биргаликда ишлай олишларига ишониш қийин.