10 July 2014
00:53 - «Ўзсаноатқурилишбанк» номидан “очиқ” сўзи олиб ташланди
UzReport номли ахборот агентлиги қарийб барча оммавий ахборот всоиталарига «Ўзсаноатқурилишбанк» акциядорларининг навбатдан ташқари мажлиси ўтгани ва бу мажлисда оламшумул қарор берилгани ҳақида хабар тарқатди. Агентликка кўра, банк номи (!) ўзгарган, яъни ОАТБ (очиқ-акциядорлик тижорат банки) аббревиатурасидаги «очиқ» сўзи олиб ташланган. Энди расман «Ўзбекистон саноат-қурилиш банки» акциядорлик тижорат банки — «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ деб ном олибди.

Нима дейсиз энди, Ўзбекистон мтабуоти, оммавий ахборот всоиталари ана шундай хабарчилик даражасида яшамоқда. Уларда ҳеч бўлмаса ҳаво ҳароратининг пасаймаётгани, “қора бозор”да валюта курсларнинг қимирлаб қолгани, одамларнинг уззукун шакар учун дўконларда навбатдаги тургани борасидаги ахборотлар ҳам йўқ.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону