10 July 2014
07:05 -
Туркиянинг буюк келажаги ҳозирдан маълум: Бош вазир учун 30 минг кишилик ифтор берилди
Маълумки, Туркия шу кунларда 10 августда бўладиган президент сайловлари ҳавоси билан яшамоқда. Бу мамлактда биринчи марта ўтказилаётган умумхалқ президент сайловларига тайёрланиш муқаддас Рамазон ойига тўғри келгани - воқеаларга янгича тус бераётгани ҳам сир эмас. Мана биттагина мисол.
Кеча кечга яқин Тоқат вилоятидаги кўп минг кишилик сайловолди митингига қатнашиш учун келган Бош вазир, ҳокимиятдаги Адолат ва Тараққиёт Партиясининг президентликка номзоди Ражаб Эрдўғон шу вилоятнинг Эрбаа тумани ҳокимлиги тарафидан уюштирилган ифторга келди.
Воқеанинг нооддийлиги ифторда эмас, ифторга 30 минг киши қатнашганида. Табиий, ифтор митингга айланди ва Ражаб Эрдўғон йиғилганлар олдида нутқ сўзлади.
Тахмин қилиш мумкинки, Ражаб Эрдўғон президент бўлиб сайланса, ўз юрти ва халқи учун нималар қилишини ҳам гапирган. Аммо, матбуот бунга эмас, Ражаб Эрдўғоннинг мухолифатни танқид қилишига эътибор берган. Табиййи, унга кўра, мухолифат бекорчи ва сал кам халқ душманлари тўдаси ва шубҳасиз миллат уларнинг номзодига эмас, Адолат ва Тараққиёт Партиясининг номзодига, яъни ўзига овоз беради.
Турли сўровномаларга кўра, Ражаб Эрдўғон шубҳасиз лидер ва биринчи турдаёқ 49-52 фоиз атрофида овоз олади. Мухолифатдаги иккита энг кучи партия – Жумҳурият Халқ Партияси ва Миллиётча Ҳаракат Партяси – тарафидан кўрсатилган умумий номзод Акмалиддин Инсонўғли 35 фоиз атрофида овоз олиши кутилмоқда.
Расмда – Тоқатдаги митингдан кўриниш.
Мутбуотда Эрбаа туманидаги 30 минг кишилик ифтордан расмлар кўринмади. Аммо, Ражаб Эдрўғон президент бўлгач, юз минглаб одамлар қатнашадиган ифторлар ҳам ўтказилиши муқаррар. Умид қиламизки, ўша муҳташам ифторлар албатта халққа, дунёга намойиш қилинади.