09 July 2014
23:08 - Украинада кадр танлаш усулларини ўзгартиришмоқчи, Ўзбекистонда ҳам шундай қилиш керак
Бу мамлакатнинг янги Президенти Россия тарафидан яратилган ва бошқарилаётган сепаратист-террорист кучлар билан курашишда илк ғалабалар қозонди. Россия ўз қўшинларини Украинанинг шарқий қисмига, хусусан, Луганск ва Донецк килоятларига олиб кирмаса, яқин орада Украининг расмий ҳукумати бу ерда назоратни ўз қўлига олади.

Петр Порешенко вақт ўтказмасдан бошқа соҳалар билан шуғулланиш ниятида. У биринчи навбатда кадрлар масаласи билан шуғулланмоқчи эканлигини бугунги гаплари билан билдирди.

Унинг айтишича, солиқ системасида маош энг кам бўлишига қарамасдан, бу соҳада ишлаш учун ариза берганларнинг сони энг кўп экан. Аммо, милиционерларга маош Порошенко тарафидан оширилишига қарамасдан, бу соҳада ишлаш учун ариза берганларнинг сони энг кам эмиш. Чунки, дейди Порошенко, милиционерлар мамлакт шарқида хизмат қилишга доим тайр бўлишлари керак. Аммо, минг афсуски, одамлар ишлаш учун эмас, бошқа мақсадларда ҳокимият тизимларида бўлишга интилмоқдалар.

Украина Президенти очиқ айтмаса ҳам тушунарлики, ҳозир давлат тизимларида ишлашни истаётганлар, миллат ва мамлакатни эмас, пора олиш йўли билан ўз чўнтакларини қаппайтиришни ўйламоқдалар.

Ўзбекистонда ҳам аҳвол шундай, балки, Украинадан ҳам баттар. Шу сабабли, кадр танлаш билан шуғулланиш масаласи Ўзбекистон учун яна ҳам муҳимдир. Бу воқеа Ислом Каримга ҳам дарс бўлиши керак. Аммо, Петр Порошенкодан фарқли ўлароқ, Ислом Карим кадрлар таншлашда ўзгаришларини ўзидан бошлагани маъқул.

Ҳа, айнан шунда й, Ислом Каримни нафақат миллат, давлат тақдири мутлақо қизиқтирмайди. Унинг мақсади – на миллат, на давлат тақдирини ўйламасдан, охирги дақиқага курсисида ўтириш, холос. Демак, миллат ва давлат келажагини ўшлайдиган халқнинг ўзигина Ислом Каримдан бир дақиқа бўлса ҳам аввалроқ қутилиш устида ўйлаши керак. Биринчи қадам сифатида, халқ “Бирлик” атрофида бирлашиши шарт. Ҳа, айнан, шарт, бошқа йўл йўқ. Чунки, кадрлар ҳамма нарсани ҳал қилади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону