09 July 2014
22:27 - Сирдарёда куйдирги хасталаги тарқагани ҳақида ваҳимали миш-мишлар пайдо бўлди

Хусусан, “Озодлик” радиосининг ўзбек тилидаги программалари Сирдарё вилоятининг Ховос туманида куйдирги (Сибирская язва) касаллиги ташхиси билан 30 дан ортиқ кишининг касалхонага келтирилгани ҳақида хабар қилди. Ховос тумани юқумли касалликлар шифохонаси мулозими радиога интервью бериб, 15 кунлик муолажалардан сўнг хавфли инфекция юқтирганларнинг 7 нафарига жавоб берилганини айтибди.

Маълум бўлишича, хасталик Ховос туманининг Ҳуснобод қишлоғида шу йилнинг 23 июнь куни куйдирги билан касалланган қорамолни сўйиш ва унинг гўштини истеъмол қилиш орқали кишилар ўртасида хасталик тарқалган. Қорамолни сўйишда иштирок этган қассоб ҳам, ёрдамчилари ҳам, шу гўштни сотиб олган одамлар, жами 50 га яқин одам санитария эпидемология назорати маркази ходимлари кузатувида турибди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону