Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси акциядорлик жамияти шаклида ташкил этилган хўжалик бошқаруви органининг корпоратив веб-сайтига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомни тасдиқлади. Низомда қайд этилишича, акциядорлик жамияти шаклида ташкил этилган хўжалик бошқаруви органининг корпоратив веб-сайти биринчи навбатда ўзбек тилида бўлиши керак.Шуннигдек, веб-сайтда жамият фаолиятининг предмети ва мақсадлари; жамиятнинг ташкилий тузилмаси, унинг таркибий бўлинмалари, филиаллари, ваколатхоналари, шў’ба ва тобе хўжалик жамиятларининг номи, уларнинг телефонлари рақамлари, манзили (почта ва электрон манзиллари), уларнинг иш тартиби тўғрисидаги маълумотлар; ва ҳоказо, ва ҳоказо бўлиши керак.
Талаблар таҳсинга лойиқ. Лекин давлат ҳокимятининг ўзи, масалан, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги ва бошқа органлар қачон бу қоидага амал қилишади. Уларнинг расмий сайтларидаги ўзбек тили версиялари номигагина бор, аммо янгиланмайди, ҳукуматнинг қарор ва фармонларининг ўзи ҳам рус тилида, дейди мухбиримиз. Қолаверса, ҳукуматнинг қўғрчоқ ахборот воситаларининг кўпчилигида аҳвол шундай.
Балиқ бошидан сасийди деганларидек, Президент Ислом Каримнинг оиласида ҳам рус тили ҳукмрон эканлигини унутмайлик. Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси бундай олқишга чазоаор ишларини Ислом Каримдан бошласа, олқишлар ундан ҳам кўпаяди.