09 July 2014
20:52 -
“Қора бозор”да доллар қимирлаб қолди
Сўнгги бир ойда “қора бозор”да нисбий мўътадилликни сақлаб турган АҚШ долларининг сўмга нисбатан қиймати кечадан бошлаб сезиларли даражада ошди. Масалан, қўлидаги 100 долларлик купюраси билан саррофга йўлиққан шахс 304 000 ўзбек сўмини санаб олади. Аксинча, 100 доллар харид қилмоқчи бўлган одам валютафурушга 306 000 сўм бериши керак.
Кундалик миршаблар назорати, прокуратура қошидаги махсус рейдчилар гуруҳи таъқибидан қочиб 100 доллар алмашлашдан 2000 сўм (0,7 АҚШ доллари) фойда кўраётган саррофлар сони ортиб бормоқда. Тўғрисини айтганда, мамлакатда бундан ёғлироқ, ва ҳатто, нисбатан хавфсизроқ иш қолмади ҳисоб, дейди “қора бозор”ни кузатган мухбиримиз.