09 July 2014
20:26 -
Гидрометчиларимиздан хушхабар: жазирама 39 даражагача тушармиш!
Шу кунларда Цельсий шкаласи бўйича мамлакатнинг жанубий минтақаларида 45 даражагача кўтарилган саратон жазирамаси эртадан бошлаб бироз қайтади. Ўзбекистон гидрометерологларининг хабарига кўра, мамлакатда эртадан бироз шамол (3-8 м/с) эсади ва ҳарорат 39 даражагача тушади.
Мамлакатнинг жанубий минтақаларида ҳам ҳаво ҳарорати 40 даражагача пасаяди. Рамазон кунларида аҳолига қатор қийинчиликлар туғдираётган ҳарорат туфайли юрак хасталиклари, сувсизланиш ва иссиқ уриши билан боғлиқ ҳодисалар кўпайган.
Ўзбекистон муфтиси “бундай одамлар рўза тутмаса, гуноҳ бўлмайди”, деб фатво берса эди, савоб иш қилган бўларди ва айтин замонда “Ҳаракат” Агентлигининг Исломда ислоҳотлар зарур эканлиги хусусидаги таклифларига ижобий муносабат кўрсатган бўларди.