08 July 2014
23:24 -
“Остона-Моторс” компанияси “Hyundai” автомобилларини йиғишга бошлади
Қозоғистоннинг “Остона-Моторс” компанияси кореяликларнинг “Hyundai” маркали енгил автомобилларини йиғишга бошлади, дейилади қозоқларнинг Казинформ агентлиги бугун тарқатган хабарда.
Жанубий Кореяда чиқариладиган “Hyundai” автомобилларини Қозоғистонда сотиш 2013 йилда бошланган ва ўша йили 12,4 минг автомобиль сотилган экан, энди автомобиллар Қозоғистоннинг ўзида йиғилади. Улар шу ойнинг охирида сотишга чиқарилади.
Хабарда айтилишича, “Остона-Моторс” компанияси ўтган асрнинг 90-чи йилларидан бери ишлайди, у “Hyundai” ва “Subaru” автомобилларининг Қозоғистондаги дистрибьютори (сотувчиси), “Toyota”, “Lexus” ва “Nissan” автомобилларининг дилеридир.
Кўриниб турибдики, қозоқлар автомобилсозлик саноатига ҳам пухта фундамент яратганлар. Яқинда бу сохада ҳам қозоқлардан қолиб кетсак керак.