08 July 2014
22:44 - Ўзбекистон Мусулмонлар идораси ва сохта “шайх” лақабли Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф Ироқда ўрнатилган халифаликни қоралаб чиқибди, лекин бу лаганбардорлар Ислом Карим режимини ҳеч қачон қораламайди

Ироқ ва Ливияда кечган жиҳодчилик ҳаракатлари ва мазкур мамлакатларда хилифалик тузилгани ҳақидаги иддаолар Ўзбекистон Мусулмонлари идораси томонидан кескин қораланди. Ўзбекистон муфтийси Усмонхон Алимов дунёвий давлатчилик ва қонуний республикага қарши жиҳодчилик ниқоби остидаги курашни “фитна” деб атади. Ўзларини халифа деб танитаётган лидерларнинг “самозванец” экани ва уларнинг ислом динидаги чиркин доғлар эканини тахкидлади.

Шунингдек, Ироқ ва Ливияда ўзаро нифоқлар туфайли қон тўкаётган суннийлар ва шиаларнинг аҳволини ўзига хос фожеа деб атаган Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф халифатнинг Бутунжаҳон ислом уламолари кенгаши томонидан тан олинмаганини эътироф этган.

Балки шундайдир, ўз исми-шарифидан русларнинг “-ов” қўшимчасини ҳам олиб ташлашга журъат этолмаётган Ўзбекистон муфтийси Усмонхон Алимов ҳам, ўзини Шайх деб атаётган Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳақлидир, аммо Халифат тузилаётганда, Халифа тайинланаётганда бу ярим коммунистларнинг фикрини ҳеч ким сўраб ҳам ўтирмайди. Халифат аввал ҳам куч билан ўрнатилган, кимнингидир кучи етса, навбатдагиси ҳам шундай йўл билан ўрнатилади. Аммо, бунга Ғарб йўл бермайди. Балки, бу икки саводсиз Ислом уламоси Ғарбга тайнишмоқчидир?

Бир нарса аниқ, агар бу икки нусха Ислом динига содиқ эканлигини кўрсатмоқчи бўлса, аввламбор Ислом Каримга қарши чиқиши керак. Акс ҳолда, мусулмонлар олдида жавоб бериш керак бўлади. Жавоб бериш жараёни, уларни тошбўрон қилиш билан тугаши ҳам шубҳасиз.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону