09 July 2014
17:04 - Россия Президенти фашизмга қарши курашаётган яҳудийларга миннатдорчилик билдирибди, “Бирлик”га ҳам билдирадими?

Россиянинг расмий давлат хабар агентлиги РИА “Новости” билдиришича, бугун Россия Президенти Владимир Путин замонавий дунёда фашизм ғоясини тиклаш учун уринишларга қарши курашаётган яҳидийлар жамоасига миннатдорчилик билдирибди.

У халқаро жамоатчилик ва диний ташкилотларининг вакиллари билан учрашиб, айнан шундай дебди: “Фашизм идеологиясини турли шаклда ташқарига чиқаришга ва уни тиклашга уринишлар борлигини замонавий дунёда кўриб турибмиз. Уларга қарши актив ва қаҳрамонларча курашаётган яҳудийлар жамоаси ва жамоат ташкилотларига миннатдорчилик билдиришни сўрайман.”

Владимир Путин Россияни бу курашнинг иттифоқчиси деб қарашга чақирибди, Россия холокост ва Иккинчи Жаҳон Урушидаги каби фожеаларнинг янгидан пайдо бўлишига йўл қўймаслигини урғулабди.

Бу жуда ҳам катта янгилик. Путин фашизмнинг ҳар қандай шаклда пайдо бўлишига қарши бўлиб, фашизмга қарши курашаётганлар билан иттифоқчи эканлигини гапирибдими, демак, Ўзбек халқнинг қирғиз фашизми билан куршга чақираётган ва ўзи феълан кураш бошлаган “Бирлик” Халақ Ҳаракати Партиясини ҳам қўллаб-қувватлайди.

Масхарабозлик эмас, ҳақиқатда Ўзбек миллати ва Ўзбекистон давлатининг келажаги билан шуғулланаётган ўзбекларнинг жамотчилик ташкилотлари Владимир Путинга мурожаат қилишлари ва ўзбекларнинг иттифоқчиси сифатида қирғиз фашизмига қарши амалий қадамлар қилишга чақиришлари керак. Табиий, бундай чақириқни шахсан Владимир Путинга эмас, Россия давлатига чақириқ деб тушуниш лозим.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону