08 July 2014
22:08 -
Украина Президенти Петр Порошенко сепаратист-террористлардан озод қилинган Славянск шаҳрига келди
Табиий, бу тарихий воқеадир. Украинанинг шарқий қисмидаги Луганск ва Донецк вилоятлари ўзларини мустақил республиклар деб эълон қилишгандан кейин мамлакатнинг янги Президенти Петр Порошенко қисқа вақт ичида ачинарли аҳволда бўлган Украина армиясини қайтдан оёққа турғазди ва бу икки масхарабоз республиканинг террористларини ўз жойига қўйиб қўйишни бошлади. Биринчи буюк ғалаба – Донецк вилоятидаги Славянск ва Краматорск шаҳарларини озод қилишдан бошланди.
Петр Порошенко Славянск аҳолиси ва Украина қуролли кучларининг отрядлари билан учрашиб, яқинда Донецк ва Луганскга ҳам бориш умидида эканлиги гапирди ва Украина ҳукумати маҳаллий халқнинг ҳақиқий вакиллари билангина музокралар олиб боришга тайёрлигини урғулади. Ўз-ўзидан маълумки, унинг бу сўзлари – сепаратист-террористлар билан музокаралар олиб борилмаслиги ҳақидаги сигналдир.
Хуллас, осмон узилиб ерга тушмаса, Украина Президенти Петр Порошенко Слаянскга келиши билан Россия Президенти Владимир Путиннинг куни битти.