08 July 2014
21:31 -
Наманганда ўтган «Баркамол авлод — 2014» мусобақалари кўпгина раҳбарларнинг бошини еди
Президент Ислом Каримнинг ташаббуси билан ҳар йили ўтказиладиган спорт мусобақаларидан сўнг кўпгина раҳбарларнинг тагига сув кетиши анъанага айланган. Хусусан, шу йилнинг 29-31 май кунлари ўтказилган анъанавий “Баркамол авлод — 2014” спорт мусобақаларидан кейинги тафтиш жараёнлари ниҳояланди.
Прокуратура органлари текширувларидан сўнг мазкур мусобақаларга етарлича тайёргарлик кўра олмаган ва уни ўтказишда сусткашликка йўл қўйган Сирдарё (Б. Исматов) ва Жиззах (М. Юсупов) вилоятлари маданият ва спорт ишлари бошқармалари бошлиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирининг ўринбосари (Д. Калхурозов), шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси бошлиғи (Д. Иззатуллаев) эгаллаб турган лавозимидан озод қилиниб, жавобгарликка тортилди.
Спорт объектларидан фойдаланишнинг етарлича самарадорлиги таъминланмаганлиги, болалар спортини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишларнинг даражаси пастлиги ва жамоаларнинг қониқарсиз якуний натижалари учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси Б.Я. Янгибоевга, Сирдарё вилояти ҳокими О.Ш. Ашурматовга ва Жиззах вилояти ҳокими С.У. Исмаиловга, Республика Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази директори У.З. Салимовга, унинг унинг биринчи ўринбосари Х.Ф. Зикриллаевга эса ҳайфсан эълон қилинди.
Ислом Карим Ўзбекистоннинг иқтисодини чўктираётган бир пайтда спорт соҳасида муваффақиятлар кутишнинг ўзи кулгилидир. Шундай экан, авваламбор, Ислом Каримнинг ўзини эгаллаб турган лавозимидан озод қилиб, жавобгарликка тортиш лозим.