Шу йилнинг 10 июль куни Туркия Республикаси Ташқи ишлар вазири Аҳмад Довутўғли бошчилигидаги мазкур мамлакат делегацияси Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Аҳмад Довутўғлининг юртимизга ташрифи чоғида давлат аҳамиятига молик икки томонлама музокаралар ўтказилиши режалангани ҳақида маълум қилди. Учрашувларда Ўзбекистон-Туркия алоқаларининг ҳозирги аҳволи ва истиқболлари, халқаро ва минтақавий аҳамиятга эга долзарб масалалар муҳокама этилиши кутилмоқда, деб ёзади Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг матбуот хизмати.
Туркия Ташқи ишлар вазири дастлаб Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ва қатор идоралар, сўнгра Оқсаройда Президент Ислом Карим томонидан қабул қилинади. Таъкидлаш керак, турк расмий делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи сўнгги бир неча йилда ҳеч кузатилмаган эди.
Туркия-Ўзбекистон алоқаларида ижобий ўзгаришлар бошланиши мумкинлигини бундан тахминан 1 йилча аввал айнан “Ҳаракат” Агентлиги башорат қилган эди. Айнан шундай бўлаяпти. Аммо, исломий давлат тузиш йўлидан кетаётган Туркиянинг ҳозирги ҳукумати Ислом Каримдек ислом динининг душмани билан қандай алоқаларни ривожлантиришини башорат қилиш қийин.
Шундай экан, Туркия ҳукумати, табиий, Аҳмад Довутўғли ҳам, Ўзбекистондаги тожиклар режимининг раҳбари бўлган Ислом Каримдан кейин келадиган ўзбеклар ҳукумати олдида ўзларини қандай тутишлари кераклигини ҳозироқ ўйлашлари керак. Акс ҳолда, Турк Дунёсини шарманда қиладилар.
Дарвоқе, агар ҳозирги Туркия Бош вазири 10 августда бўладиган президент сайловларида ғалаба қозонса, бунга ҳеч қандай шубҳа йўқ, Аҳмад Довутўғли Бош вазир лавозимига ўтиши мумкинлиги "Ҳаракат" Агенти экспертлари ҳамда бр қатор турк сиёсатшунослари тарафидан тахмин қилинмоқда.