07 July 2014
21:46 - Жаҳон Банкининг эътирофи: Киши бошига Ялпи Ички Маҳсулот ҳажми бўйича Ўзбекистон Қозоғистондан 7 баравар орқада
Халқаро молия муассасаси эълон қилган ҳисоботда 190 мамлакатнинг Ялпи Ички Маҳсулоти миқдорлари келтирилган. Мазкур рўйхатнинг 138-ўринини банд қилган Ўзбекистонда Ялпи Ички Маҳсулот киши бошига бор-йўғи 1 минг 878 АҚШ долларини ташкил қилади. ЯИМнинг 2013 йилдаги миқдори 56,5 миллиард долларни ташкил қилган.

Қозоғистонда Ялпи Ички Маҳсулотнинг умумий ҳажми 220 миллиард АҚШ долларига тенг ва у киши бошига 13 минг 172 АҚШ долларини ташкил этади. Бу дегани Ўзбекистон Қозоғистондан 7 баравар, дунёдаги ўртача ривожланишдан эса бир неча ўн баравар пастда. Ўтган йилларда “Ҳаракат” Ўзбекистон ҳукуматини мамлакатдаги ЯИМ ҳажмини ошкор этишга мажбур қилган ва ўшандаёқ “иқтисодчи” Ислом Каримнинг ҳақиқий башараси очилганди. Бугунги рақамлар эса ана шу шармадаликнинг халқаро эътирофидир.

Яна бир нарсани айтишни лозим топмоқдамиз. Жаҳон Банки кўрсатгандек, Ўзбекистонда ЯИМнинг 2013 йилдаги миқдори 56,5 миллиард доллар бўлганига ҳам ишончимиз кам. Чунки, айнан шу банкнинг сайтида Ўзбекистоннинг 2011 йилдаги Ялпи Ички Маҳсулоти 43 миллард доллар атрофида кўрсатилган. Икки йилнинг ҳар бирида 8 фоизлик ортиш бўлган бўлса ҳам, ҳозир бу рақам 51 миллиард атрофида бўлиши керак. “Ҳаракат” Агентлиги айнан шулардан келиб чиқиб, Ислом Карим ўзбекларни қозоқлардан, 8-10 баравар орқада қолдириб юборганини айтмоқда. Ва тўғри айтмоқда.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону