08 July 2014
18:19 - Тошкентда автобекатга ўт кетибди, Ўзбекистон ўт кетиш арафасига олиб келинганини ҳам унутмайлик
Кеча пойтахтнинг Ҳамза тумани Мухтор Ашрафий ва Фарғона йўли кўчалари кесишган чорраҳадаги автобуслар бекати ёниб кетди. Пойтахтдаги Рисовий (гуруч) бозори қаршисидаги Алукобонд профиллари билан томи ёпилган ва махсус пластмасса билан ўралган бу бекатнинг ёниши, бир томондан, ваҳима уйғотган бўлса, унинг бунчалик тез ёниши ҳаммани ҳайратга солди. Кўтарилган олов тили ҳатто бир неча километргача кўринди.

Бекат маъмурларига кўра, кундузи иссиқ ҳаво ҳароратини ўзида тўплаган тез ёнувчан профиллар тунги электр туташуви туфайли ёна бошлаган. Ҳеч ким зиён кўргани йўқ, шунга қарамай Ҳамза тумани прокуратураси томонидан ҳодиса юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Битта бекатнинг ёниб кетиши унчалик муҳим нарса эмас, аммо, ақли расо одамлар тушунадиларки, Ўзбекистондек давлат ёниш арафасига келди. Олди олинмаса, кутилмаган кунда ҳаммамиз ёнамиз, дейди мухбиримиз.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону