07 July 2014
21:11 - Ислом Каримнинг оиласи: Фуҳуша кетиб, Лола исмли Фуҳуша-2 саҳнага чиқди

Режимбоши Ислом Каримнинг кенжа қизи, Ўзбекистонннинг ЮНЕСКОдаги вакили Лола Карим (уни матбуотда Тиллаева деб ёзишмоқда) моҳи Рамазон кунлари ўз саховатпешалиги билан жамоатчилик кўз ўнгида пайдо бўлди. Унинг интернетдаги веб сайтида пайдо бўлган хабарга кўра, “Сен ёлғиз эмассан” номли жамғарма раиси бўлган Лола пойтахтда майдони 2,5 гектар бўлган меҳрибонлик уйи (етимхона) қуриб, унга 21 ва 23-Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчиларини бирлаштирибди. Барча қулайликларга эга бўлган кошона 3 ёшдан 16 ёшгача бўлган 198 нафар болани ўз қаноти остида бирлаштирган.

Инновацион Меҳрибонлик уйида болаларнинг интеллектуал ва ижодий қобилиятларини ривожлантириб, уларнинг соғломлашиши, тарбияси ва ҳаёт кечириши учун зарур шароитлар ҳамда таълим самарадорлигини оширувчи муҳит яратилди. Ушбу муассасага болаларнинг мазкур тоифаси билан ишлашда тажрибага эга бўлган юқори малакали педагог ва психологлар жалб қилинган.

Етимхона мажмуасида энг замонавий спорт анжомлари билан таъминланган спорт зали, икита қишки бассейн, ёзги бассейн ва унга қарашли соғломлаштириш майдончаси мавжуд. Болаларнинг қизиқишларига мувофиқ футбол, стол тенниси, баскетбол ҳамда волейбол каби турли спорт тўгараклари ташкил этилган.

Қизиқ, отасининг қаттол сиёсати туфайли юртдан ташқарига нон излаб кетаётган ва у ерда турли фалокатлар туфайли нобуд бўлаётган юртдошларимиздан қоладиган етимларнинг бошини силаш Фуҳиша-2 деб аталаши мантиқлироқ бўлган Лолага қолибдими!

Расмдаги аёл Фуҳушами ёки Фуҳуша-2 эканлигини ўзимиз ҳам тушунмадик.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону