07 July 2014
20:02 - Фарғона шаҳри ҳокими Илҳом Маматов кўтарилдими-урилдими?
Президент Ислом Каримнинг Фарғонага туристлар каби амалга оширган сафари чоғида Фарғона шаҳар ҳокими Илҳом Маматов ишдан олинган, лекин унинг шаҳардаги қурилиш ва бунёдкорлик ишлари мақталган эди. Шундай бўлса ҳам, айрим оммавий ахборот воситаларида ҳокимнинг Президент қаҳрига учрагани ва лавозимидан кетишдан ташқари, жавобгарликка тортилиши ҳам мумкинлиги ёзилмоқда. Собиқ ҳокимнинг қариндошлари эса унинг Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасига ишга ўтганини иддао қилишяпти.

Ҳозирги кунда Фарпғона шаҳрига Фарғона вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Шуҳрат Собиров муваффат бошқарувчи этиб тайинланган. Эслатиб ўтамиз, Собиров қўқонлик тадбиркорларни синдириш, бунёдкорлик баҳонасида қўқонликларни хонавайрон қилган раҳбар сифатида тилга тушган одамдир.

Ўғрилар ҳокимиятда ўтирган масхарабоз давлатда нима ҳам кутиш мумкин? Бир ўғри ё кетади,ё кўтарилади, бошқа ўғри келади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону