06 July 2014
08:06 - Украинанинг шарқида ҳал қилувчи ўзгариш: Донецк вилоятининг Краматорск ва Славянск шаҳарлари расмий ҳокимият қўлига ўтди
Охирги ойларда Украинанинг расмий қўшинлари билан Россия тарафидан яратилган ва бошқарилаётган сепаратист-террористлар ўртасидаги жанглар айнан шу икки шаҳарда бўлаётган эди. Баъзида ҳукумат қўшинларининг, баъзида сепаратист-терроритсларнинг қўли баланд келаётгани бизнинг хабарларда ҳам қайд этилган.

Сўнгги хабарларга кўра, кеча Краматорск ва Славянск шаҳарлари тўла Киевдаги расмий ҳокимият кучлари қўлига ўтди. Бу ердага сепаратист-террористлар вилоятнинг маркази бўлган Донецкга қочганлари айтилмоқда. Кўринишидан, улар ўша ерда жойлашиб, Россиядан ёрдам кутишмоқчи.

Россия шу пайтгача ҳам уларга ўз ҳарбий, моддий ва маънавий ёрдамини бериб келмоқда эди. Фойдаси бўлмади, Украина ўз ҳарбий кучларини қайтадан шакллантириб, ташаббусни ўз қўлига олмоқда. Бундай шароитда мағлубиятга учрамаслик учун Путиннинг битта йўли қолади – Донецк ва Луганск вилоятларига ўз армиясини олиб кириш. У агар шундай қилса, ЕИ ва АҚШ Россияга қарши санкицияларини яна ҳам кўпайтирадилар.

Афғонистонга армиясини олиб кирган СССР бор-йўғи 11 йилдан кейин парчаланиб кетгани, ҳозир бу каби жараёнлар янада тезроқ ривожланишини ҳисобга олсак, Россия ўз армиясини шарқий-жанубий Украинага олиб кирса, ўзининг парчаланишини тезлаштиради, холос. Путин бечоранинг боши дардда эканлигини тушуниш қийин эмас.

Расмда – Краматорск ҳокимияти биноси устида Украина байроғи кўтарилмоқда.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону