06 July 2014
07:25 -
Ширин шаҳар прокурори Насрулло Исроилов порахўрликда айбланмоқда
Сирдарё вилояти Ширин шаҳар прокурори, адлия маслаҳатчиси Насрулла Исроилов МХХнинг Сирдарё вилояти бошқармаси тезкор вакиллари томонидан ҳибсга олинди ва Ховосдаги тергов изоляторига жойлаштирилди. Прокурорга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 28-моддаси орқали 210-моддаси (Пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Собиқ прокурорнинг ҳимоя тарафи Исроиловга нисбатан пора олиш эпизоди фуқаролар воситасида МХХ томонидан уюштирилганини иддао қилишмсоқда. Агар прокурорга қўйилаётган айблов тасдиқланса, у 10 йилдан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.
Аҳолининг ўртача ойлиги бўйича Қозоғистондан 8-10 баравар орқада бўлган Ўзбекистонда нафақат прокурорлар, балки, сал кам ҳамма мулозимлар порахўрлик билан шуғулланишади, оила боқишнинг бошқа йўли ҳам йўқ. Порахўрликни камайтириш учун авваломбор ўртача ойликни кўпайтириш, бундан ҳам муҳими, демократик тузум яратиш керак.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Жаҳонгир Муҳаммад
Ўзбекистон президентининг собиқ маслаҳатчиси, "Эрк" демократик партиясининг собиқ котиби, "Ҳаракат" журнали таҳ...
Добавить сведения