06 July 2014
07:06 - Босқинчилар Қримтатарлар Халқ Мажлисининг раиси Рефат Чубаровни мамлакатига киритмадилар
Маълумки, Қримни босиб олган руслар Қримтатарлар Халқ Мажлисининг собиқ раиси, қримтатарларнинг лидери Мустафа Жамилўғлининг шу йил 22 апрелдан бошлаб 5 йилга Россияга, демак, ҳозир Россиянинг бир қисми қилиб олинган Қримга ҳам киришни 5 йилга тақиқлаган эдилар.

Украинларнинг УНИАН Агентлиги кеча тарқатган хабардан маълум бўлишича, энди навбат Қримтатарлар Халқ Мажлисининг жорийдаги раиси Рефат Чубаровга келибди. У Қримтатарлар Халқ Мажлисининг Херсонда ўтказилган сайёр мажлисидан Қримга қайтиб келаётганда Россия чегарачилари тарафидан ушланган ва бу ерга етказиб келинган Қримнинг руслар тарафидан тайинланган прокурори Наталья Поклонская Рефат Чубаровнинг Россияга кириши 5 йилга тақиқлангани эълон қилган. Чубаров бу қарорни қримтатар тилида ўқиб берилишини талаб қилган, аммо унинг талаби бажарилмаган.

Қримтатарлар Халқ Мажлисини ўз йўлига сололмаётган Владимир Путин бу ташкилотнинг лидерларини Қримга киритмасдан, уни фалаж қилмоқчига ўхшайди. Аммо, Савет тузимига бош эгмаган қримтатарлари Путин режимига бош эгадилар деб ўйлаш соддалик бўларди. Путиннинг режим бир ҳовуч қиримтатарини сотиб олиши ва ўз йўлига солиши мумкин, аммо қримтатар халқини на сотиб ололади, на ўз йўлига сололади.

УНИАН Агентлигининг хабаридаги расмда Рефат Чубаров ўртада.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону