Баъзи воқеаларни ёзиш қийин, ёзсанг бировга ўқитиш. Аммо журналист экансан, барибир ёзмай туролмайсан. Аввал биров-яримга маслаҳат соласан, биров ёз, биров ёзма, дейди. Барибир кўнгил тўлмайди, шартта ўтириб бир нима қоралайсан. Кўнгилдаги изтиробларни акс эттира олиш, ўзинг тасаввур қилганинг каби ифодалаш айниқса мушкул.
Ҳикоя қилмоқчи бўлган ҳодисам жуда ғайриоддий. Навоий вилояти туманларидан бирининг Марказий касалхонаси Шошилинч Тез Тиббий Ёрдам Марказига бир келинчакни қайнонаси ва қайнисинглиси олиб келишди. Бир соатлик муолажадан сўнг келинчак дарддан деярли холи бўлди, гинеколог Шоира Фармонова бир ҳафталик муолажалар ёзиб келинчакка жавоб берди.
Гинекологнинг таъкидича, келинчак турмушга чиққач орадан бир ой ўтиб, куёв Иркутскка мардикорликка кетган. Ҳали келинликнинг гаштини тўла туя олмаган, узоқ ва машаққатли ҳаёт йўлининг илк поғонасида изтироблари билан “тул” қолган келинчак ётоғига бодринг олиб кириш каби зарарли одатга кўниккан.
Хуллас, инсон танаси мураккаб тузилишга эга, ... бир гал бодринг ўша ерда қолиб кетибди.
Келинчакнинг одати ошкор бўлгач, оилада жанжал кўтарилди. Қайнона уни ҳайдамоқчи бўлди, қайни, қайнотанинг мушти тугилган, дарди ичида. Аммо гинеколог Фармонованинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига мурожаат қилиш таҳдиди, келинчакнинг диагностик ускуналарда эҳтирос кўрсаткичлари юқори чиққани ҳақидаги жўяли ташхислари, маслаҳатлари бўлмаганида оила бузилиши мумкин эди. (Балки бузилар ҳам).
Шу келинчак билан боғлиқ ҳодиса минглаб, балки миллионлаб тирик тул аёлларнинг кечинмалари, изтироблари ҳақида ўйлашга мажбур қилади кишини. Бир хаёлинг ривожланган мамлакатлардаги каби эротик-шопларга кетади, аммо ўзбеклар орасида муаммонинг каттаришини ўйлаб қўрқиб кетасан.
Муаммони қандай ҳал қилиш борасида жўяли маслаҳат беришга ақлим етмайди. Блогдан мақсад эса хотинини ташлаб, Россияга кетган мардикорнинг қитиғига тегиш холос. Албатта, у бўлса...
Таҳририятдан: “Ҳаракат” хатқутисига келган мазкур мактубда тасвирланган воқеа ўзбек жамиятидаги ижтимоий аҳволни кўрсатиш нуқтаи назаридан муҳимдир. Шу сабабли, бу мактубни фақат сўз эркинлиги ва ошкоралик принципи нуқтаи назаридан эмас, муаммога ечим қидириш нуқтаи назаридан ҳам чоп этишга қарор қилдик.
Ўқувчиларимиз билишадики, юрт ташқарисида мардикорлик қилаётган миллионлаб ватандошларимиз ҳаёти билан боғлиқ хабарлармизда, қанчадан-қанча аёллар ойлаб-йиллаб эрсиз яшаётгани, аёл эр қучоғида ётишни исташи - Оллоҳ берган табиатидан келиб чиқиши ҳақида ёзар экан, “бундай аёллар нима қилсин, қўшниси билан ётсинми?” деган саволни қўйишгача борган ва миллатни бу аҳволга солган Ислом Карим режими жиноятлари учун жавоб бериши кераклигини урғулаганмиз. Миллатнинг аҳволини фожеа деб баҳолаганмиз. Ўқувчимиз билдирган воқеада фожеанинг яна бир тарафини кўрмоқдамиз.
Эй, ўзбеклар, кўзингизни тезроқ очинг. Мавжуд режим билан амалда кураш олиб бораётган “Бирлик” ва “Ҳаракат” атрофида бирлашинг. Акс ҳолда, аҳволимиз бундан ҳам баттар бўлади.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Дадажонов Исмоил
"Бирлик" Халқ Ҳаракати тузилган 1988 йилдан бери унинг фаоли бўлган Исмоил Дадажонов 2003 йили "Бирлик" Халқ Ҳаракати асосида тузилган "Бирл...
Добавить сведения