Бойлиги Гуржистоннинг йиллик бюджетидан катта бўлган россиялик миллиардер Бидзина Иванишвили гуржиларни феълан сотиб олиб, 2012 ва 2013 йиллари ўтказилган аввал парламент, сўнгра президентлик сайловларида ўзи тузган “Гуржилар Орзуси – Демократик Гуржистон” бирлашмасининг ғалабсини таъминлаб берди. У аввал Бош вазир бўлди, кейин Президент ва Бош вазир лавозимларига қўғирчоқларини ўтқазиб, ўзи гўёки сиёсатдан чиқди.
Муҳим бўлгани, бу сайловлар аввалги Президент Михаил Саакашвили ва унинг раҳбарлигидаги “Умуммиллий Ҳаракат” Партияси яратган ва дунё тарафидан тан олинган демократик атмосферада ўтказилди. Аммо ҳокимият қўлига ўтиши биланоқ, Иванишвили тўғридан-тўғри Саакaшвили ва унинг командасига ташланди. Айнан Саакашвилини Россия билан уруш бошлашда, демократик жараёнларни бўғишда айблаб, бир қатор собиқ вазирларни қамоққа ташлатди. Саакашвилини ҳам қаматиш тўғрисида таҳдидлар бошлади. Ғарб унинг бу ишларини сиёсий оппонентларни таъқиб қилиш деб баҳолади, аммо уларга ҳам қулоқ солмади.
Айни замонда, Иванишвили Гуржистонни яна Россия қучоғига олиб киришидан ва Гуржистонни ЕИ ҳамда НАТОга олиб кириш йўналишида Саакашвили бошлаган жараёнларнинг тўхтаб қолишидан хавфсираган Ғарб, янги ҳокимиятни ортиқча қораламади, у билан яқин алоқаларни йўлга қўйди.
Бундай шароитда, Михаил Саакашвили янги президентнинг инаугурациясини ҳам кутмасдан, Гуржистонни тарк этди ва АҚШда қолди. Ҳозир у кўпроқ Украинада бўлмоқда ва у ерда янги ҳокимият билан ҳамкорлик қилмоқда.
Икки кун аввал Тбилисининг собиқ ҳокими, “Умуммиллий Ҳаракат” Партияси аъзоси Гиги Угулава ҳам ҳибсга олинди. Кеча Киевда “Умуммиллий Ҳаракат” Партиясининг бир гуруҳ фаоллари билан учрашган Михаил Саккашвили ўз тарафдорларининг таъқиб этилиши ва Гиги Угулаванинг ҳибсга олиниши ҳақида, жумладан, шундай дебди:
“Минг афсуски, халқаро ҳамжамият кўзига Гуржистон жуда ёмон бўлиб кўринмоқда, мен бу ерда фақат ҳукуматни назарда тутаётганим йўқ. Замонавий дунёда ҳозир ҳеч ким бундай қилмайди. Тўғри, ҳеч ким қонундан юқори туролмайди. Бироқ, сиёсий жараёнларни прокуратура ва суднинг манипуляциялари билан алмаштириш қисқа вақтли эффект берсада, оқибати ёмон бўлади.
Ҳозир бизга эксцесслар керак эмас. Минг афсуски, мамлакатимиз бир қатор объектив ва субъектив сабаблар туфайли оғир аҳволдадир. Ишонаманки, биз бу қийин бочқичдан ўтамиз ва ҳамма ўз иши учун жавоб беради. Айнан шунинг учун биз сокинлигимизни сақлашимиз ва бутун дунёга Гуржистонда фақат манипуляторлар бор эмаслигини кўрсатишимиз керак.”
Кўриниб турибдики, Саккашвили, хабаримизнинг сарлавҳасида айтилганидек, тўғридан-тўғри халқни айбламаган, аммо билвосита бўлса ҳам, шу фикрни билдирган.
Аслида, айнан шундай, Гуржистонда бўлаётган воқеаларда халқни сотиб олган Иванишвилининг ўзинигина айблаш хато бўларди, сотилган халқ борлигини ҳам тан олишга мажбурмиз.
Шу масалада Михаил Саакашвили “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлатнинг тактикасини ишлатаётганини тан олиш лозим. Чунки, айнан Абдураҳим Пўлат раҳбарлигидаги “Бирлик” Партияси ва “Ҳаракат” Агентлиги - Ўзбек миллати ва Ўзбекистон давлатининг бугунги оғир аҳволга тушишига миллат сифатини йўқотган, миллий ғурурини унутган ўзбекларнинг ўзи, биринчи навбатда, ўзбек зиёлилари айбдор эканлигини, Ўзбекистонда ҳукмдорлик қилаётган Ислом Карим раҳбарлигидаги тожиклар режими халқнинг бу аҳволидан усталик билан фойдаланаётганини урғуламоқдадир. Бу аҳволдан чиқиш учун мавжуд режимни йиқитиш етарсиз, миллатни қайтадан миллат қилиш муҳим ва керак.