Туркиянинг Измир шаҳаридаги расмий номи “Умумий ўй” бўлган фоҳишахонанинг турклар “ҳаёт хотинлари” деб атайдиган фоҳишалари уюштирган норозилик акцияси одамни кулдиради, холос.
Норозиликнинг сабаби ҳам ўта кулгили, аммо ҳаёт хотинлари нуқтаи назаридан тушунарли. Бу ерга кўп эркаклар келишини билган кўча сотувчилари айнан фоҳишахонага олиб борувчи йўлларни эгаллаб, бу ердан ўтаётган эркакларга қўлларидаги молларини, хусусан, спиртли ичимликларни, шунчалик тиқиштиришар эканки, жонидан тўйган эркакларнинг маълум бир қисми бошқа фоҳишахоналарга борадиган бўлибди.
Клиентлар сони камайиб кетганидан хавотирга тушган фоҳишалар, Туркия матбуотида ёзилишича, бугун маҳаллий вақт билан пешин соатларида “Умумий уй” олдида тўпланиб, кўча сотувчиларига қарши бақириқ-чақириқлар қилишибди. Улар осиб қўйган қизил рангли плакатда ҳамма талаблари ёзилган. Расмда темир панжарали дарвоза орқасидаги аёллар яхши кўринмаса ҳам, тамошабинларни яхши кўриш мумкин.
Туркияга оид хабарни бу ерда эълон қилишимизнинг ягона сабаби –шу воқеадан фойдаланиб бўлса ҳам, ўзбекларга яна бир дарс бериш.
Қирғиз фашистлари 4 йил аввал ўзбекларни қирғин қилдилар, ҳозир ҳам ўзбекларни ўз тарихий ерларидан сиқиб чиқариш сиёсатини олиб бормоқдалар. Жаҳон бўйлаб сони 30 миллионга етиб қолган ўзбек миллатининг эса, бу билан иши ҳам йўқ.
Ўзбекистоннинг иқтисоди ўлмоқда. Бизда ўртача ойлик қозоқлардан 8-10 баравар кам. Ўзбек профессорлари қозоқ дворникларидан кам ойлик олади. Миллионлаб ўзбеклар Россия, Қозоғистон ва бошқа мамлакатларда мардикорлик қилиб, оилаларини боқишга мажбур бўлиб қолдилар. Ўзбек аёллари ойлаб-йиллаб чет элда ишлайдиган эрларини, боллар оталарини кўрмайдилар. Ислом Каримнинг режими бу аҳволдан чиқиш учун ҳеч нарса қилаётгани ҳам йўқ. Биронта ўзбек бунга норозилик билдирдими?
2001 йилнинг июнида, яъни ўзбекларни қирғизлар тарафидан қирғин қилиш бошланган куннинг бир йиллигида, бир гуруҳ “Бирлик” Партияси ва “Эзгулик” жамияти аъзолари, Ўзбекистон режимининг ҳамма қаршиликларига қарамасдан, Қирғизистоннинг Тошкентдаги элчихонаси олдида “Ўзбекларга қарши қатлиом тўхтатилсин!” шиори остида пикет ўтказдилар. Ўзбекни ҳимоя қилган бу ўзбекларни ўзбек милиция ушлаб кетди. 30 миллион ўзбекдан биронтаси уларга ҳеч бўлмаса раҳмат дедими, уларни қўллаб-қувватладими?
Мана бир неча кун аввал ўша пикетнинг ташкилотчиларидан бири, “Эзгулик” жамиянинг раиси, “Бирлик” Партияси Бош котиби Васила Иноят ҳуқуқ ҳимоячиларининг халқаро учрашувида иштирок этиш учун Бишкекга борганда, Қирғизистон фашистик ҳукуматининг расмийлари уни аэропортда ушлаб олдилар ва Истанбулга депортация қилдилар. Ўзбекистон давлати жим, 30 миллион ўзбек жим. Шу ҳам миллатми?
Ўзбек миллатидан кўра кўпроқ ўша бир гуруҳ турк фоҳишаси инсоний фаоллик кўрсатаётганига қойил қолиш керак.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Акбар Ориф
"Бирлик" Партияси Андижон ташилотининг раиси, ҳозир Данияда яшайди.
Добавить сведения