04 July 2014
01:21 -
Украинанинг янги Мудофаа вазири Россия устидан қозониладиган ғалабанинг парадани Севастополда ўтказмоқчи
Кеча Украина парламенти – Олий Рада – Президент Петр Порошенконинг таклифи билан Мудофаа вазири вазифасини бажариб келаётган Михаил Ковални бошқа ишга ўтиши муносабати билан вазирликдан бўшатиб, унинг ўрнига Валерий Гелетейни тайинлади.
Вазирнинг алмаштирилиши оддий воқеа. Аммо, мана бир неча ойдирки, Украина армияси аввал Қримда Россия армиясига қарши ҳеч нарса қилолмагани, шу кунларда Луганск ва Донецк вилоятларида ҳокимиятни феълан қўлга олволган сепаратист-террористларга қарши зўрға урушаётганини ҳисобга олсак, янги вазир тайнланиши муҳим воқеадир.
Петр Порешенко Украина армияси қайтадан тикланаётганини айтар экан, “агар армиямиз уч ой аввал ҳозиргидек бўлса эди, Қримни бериб қўймаган бўлар эдик” дебди.
1967 йили туғилган Валерий Гелетейнинг ҳарбий унвони – генерал-полковник. Кўпроқ Ички ишлар вазирлигининг қўшинларида хизмат қилган.
У вазирлик лавозимига тайинлангач, Олий Радада қисқа нутқ сўзлади ва тарихга кирадиган қуйидаги сўзларни ҳам айтди: “Мен ишонаман, Украина ғалаба қозонади. Менга ишонинг, ғалаба паради украинларнинг Севастополь шаҳрида бўлади.” Маълумки, Қримдаги бу шаҳар шу йил март ойида Россига куч билан қўшиб олинган.