03 July 2014
23:29 -
АҚШ элчилигида мамлакат мустақиллиги тантана қилинди
Бугун АҚШнинг мамлакатимиздаги элчилиги биносида Қўшма Штатлар мустақиллигининг эртага бўладиган 238 йиллиги муносабати билан йирик анжуман ўтказилди. Анжуманни элчи Жорж Крол очиб, меҳмонларни Мустақиллик декларациясининг 238 йиллиги ҳамда ўзбек-америка муносабатларининг бугунги зафарлари билан қутлади. Анжуманда Ўзбекистон ҳукумати ва парламентининг аъзолари, дипломатик корпус ваколатхоналари ходимлари ҳамда фуқаролик жамиятининг вакиллари иштирок этишди.
Элчининг қисқа маърузасидан сўнг жаз мусиқаси янгради ва зиёфат берилди. Элчи ўз нутқида Ўзбекистондаги дипломатик фаолиятининг сўнгги йили экани, ўзининг Ўзбекистонда ўтган кунларидан жуда мамнунлигини ҳам изҳор этди.