04 December 2008
04:00 -
23:30 - Ислом Карим иқтисодий эркин зона қурмоқчи, унинг собиқ гумаштаси Салой Мадамин ҳам сохтакорлик билан машғул

Куни кеча Ислом Каримнинг матбуотда эълон қилинган “Навоий вилоятида эркин индустриал-иқтисодий ҳудудини тузиш тўғрисида”ги Фармонининг ташвиқоти бошланиб кетди. Радио, теле эфирларда мазкур Фармоннинг моҳиятини шарҳлаган мутахассисларнинг ҳисоби йўқ, бу ҳақда гапирмаган журналист қолмади. Фармонга кўра, вилоятда жаҳон стандартларига жавоб берадиган маҳсулот ишлаб чиқаришни таъминлайдиган, замонавий юқори технологияли ишлаб чиқаришларни корхоналари бунёд этилармиш. Энди ташкил этилажак зонага инвестициялар оқиб келармиш, транспорт-транзит ва ижтимоий инфратузилма гуркираб кетармиш.
Ёпиқ жамиятда қўлбола жаннат барпо этишни режалаштирган Ислом Карим Навоий вилояти ҳудудидаги мазкур иқтисодий эркин зонани мажбурий тўлов ва солиқлардан озод қилган, унга қатор имтиёзлар берган, дейди мухбиримиз. Аммо ёпиқ жамиятдаги эркин зонанинг истиқболига эси борларнинг бирортаси ишонмаяпти. Бу иш – мавжуд режимнинг навбатдаги сохтакорлигидир
Ислом Каримнинг собиқ гумашталаридан бири ҳам шу каби cохта фаолият ичида. Маълум бўлишича, ўзининг содиқ сафдошлари томонидан бир қатор сайтларда фош қилинган “Эрк” партиясининг 53-53-чилар фракцияси раҳбари Салой Мадамин “Свобода” радиосига Ўзбекистондаги қатор хуфя гуруҳлар билан бирлашиб бўлганини, бу мухолифатнинг амалдаги бирлашуви эканини айтиб, интервью берибди.
Унинг таъкидлашича, демократик Ғарбнинг ҳаракатларидан ҳафсаласи пир бўлган ва айни замонда Каримов тузумидан норози гуруҳлар у билан тил топишган. Лекин бу гуруҳлар ким эканини, мулоқот қай тарзда олиб борилганини “сир тутган” сохта лидер бу сафар шарманда бўлганини яшира олмади. Унинг бу чўпчагини ҳатто ўзи томонидан асос солинган мазохист сайтлар ҳам чоп этмади, дейди мухбиримиз.
Абдурасул Худойназарнинг аҳволи оғир, “Эзгулик”чилар ташвишда
Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳридаги 64/21-жазони ижро этиш муассасасида жазо муддатини ўтаётган “Эзгулик”нинг Ангрен шаҳар бўлими собиқ раиси Абдурасул Худойназарнинг аҳволи оғир. Бу ҳақда хабар қилган Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти фаоллари куни кеча унинг ёнига адвокат киритишганини, унинг қамоқхона маъмуриятига норозилик билдиргани, ўз жонига қасд қилгани учун карцерга ташланганини айтишмоқда. Жазо муддати битганига қарамай қамоқдан озод қилинмаётган сафдошлари тақдиридан хавотирини изҳор этаётган “Эзгулик”чилар Бош прокуратура, Олий суд, Президент девони ҳамда халқаро ташкилотларга мурожаатлар билан чиқишмоқда.
21:30 - Ўзбек меҳнат муҳожирлари учун биринчи ёмон сигнал
Бугун россияликлар билан “бевосита мулоқот” деб номланган интернет-телефон учрашувда қатнашган Россия президенти Владимир Путин меҳнат муҳожирлари учун ажратилган квотани 50 фоизга камайтириш таклифи тўғрилигини айтибди. Демак, шундай бўлади. Путин бундай қадамни молиявий бўҳрон ва ишсизликнинг ортиши билан оқлашга ҳаракат қилган. Унинг фикрича Россияда ишсизларнинг сони 1,7 миллиондан 2 миллионга чиқади. Табиий, Путин рақамларни кичрайтирмоқда. Мустақил экспертларнинг фикрича, ишсизлик тахминан 2 баравар ортади.
Хуллас, агарда Россия шундай қарорга келса, бунинг зарбасини биринчи навбатда ўзбек меҳнат муҳожирлари ҳис қиладилар. Меҳнат муҳожирларининг ярми ўз мамлакатига қайтишга ёки ҳозиргидан ҳам ёмон шартлар остида ишлашга мажбур бўлади.
Бўлаётган воқеалар “Бирлик” Партияси раиси Абдураҳим Пўлатнинг Ўзбекистон президенти Ислом Каримга мурожаат қилиб, чет элларда яшаятган ўзбек муҳожирларининг масалалари билан шуғулланувчи алоҳида вазирлик тузиш ва вазирлик лавозимига Пўлат Охунни тайинлашни таклиф қилгани қанчалик тўғри ҳамда ўз вақтида бўлганини кўрсатмоқда.
Аслида, ҳали ҳам кеч эмас, Ўзбекистон ҳукумати “Бирлик” лидерининг таклифини маълум даражада бўлса ҳам бажариши керак.