03 December 2008
04:00 -
23:30 - Хабар бўлмаса, узумнинг қимматли хомашё эканлиги ҳам хабар
22:30 - Европа Иттифоқи кўп масалаларда “Бирлик” таклиф этган йўлдан бормоқда
9:30 - НАТО ўз сафига Украина ва

Мамлакатимиздаги бирдан-бир хабарчи ташкилот - Ўзбекистон Миллий Хабар Агентлиги (ЎзА) нималар билан шуғулланаётгани ҳақида бир неча марта ёзган эдик. У бечора ташкилот ҳали ҳам ўша руҳда фаолият олиб боришни давом эттирмоқда.
Бугун “Узум – қимматли хомашё” сарлавҳаси остида тарқатилган хабар бунинг яхши мисоли. Нимамиш, “Президентимиз Ислом Каримовнинг 2006 йил 11 январда қабул қилинган “Мева-сабзавотчилик ва узумчилик соҳасини ислоҳ қилиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори тармоқ ривожида муҳим омил бўлмоқда эмиш. Қаранг, узумчилик оз-эмас, кўп эмас, ислоҳат қилинибди ва бунинг натижасида Ўзвиносаноат холдинги томонидан 2005 йилда 55,2 минг тонна узум қайта ишланган бўлса (яъни, винога айлантирилган бўлса – “Ҳаракат”), бу йил 140 минг тонна узум қайта ишланибди.
Ҳа, Ўзбекистонда бу ҳам хабар. ЎзАнинг бугун тарқатган 16 дона хабаридан бири. Ўзбекистондан бундан бошқа хабар йўқ.
Юзлаб хабарлар ичида икки сатрда узум хабарини ҳам тарқатса бўларди, аммо Ўзбекистондек давлатда узум мавзуси 16 хабарнинг ичида асосийлардан бири бўлса, бу - Ўзбекистонда хабарчиликнинг ҳам ўлганини кўрсатувчи фактдир.

Ўтган асрнинг 50-чи йилларида бошланиб, СССРнинг парчаланиб кетиши билан тугаган совуқ урушнинг асосий қуроли/усули - СССР ва унинг иттифоқчиларига қарши санкциялар киритиш ва уларни Ғарбдан изоляция қилиш бўлганди. Лекин энди замон ўзгарди.
Ҳозир янги совуқ уруш бошланар экан, Ғарбнинг Белорусия ва Ўзбекистон каби давлатларга қарши санкцялар киритиш ва уларни Ғарбдан изоляция қилиш сиёсати фойдасиз бўлишини биринчи бўлиб “Бирлик” Партияси гапирганди. Европа Иттифоқи ва НАТО ҳам буни тушунишга бошлади. Энди Ўзбекистон ва Белорусияни изоляция қилиш ўрнига, уларни демократик дунёга интеграция қилиш сиёсатига афзаллик берилмоқда. Бундай сиёсат - бу икки мамлакатда демократик мухолифат ҳали кучсиз эканлиги, бу мамлакатларни Ғарбга интеграция қилиш айнан демократларга ёрдам беришини ҳам ҳисобга олмоқда.
Ҳозир Ғарб бу сиёсатини Россияга қарши феълан бошланган совуқ урушда ҳам самарали ишлатишга бошлади. Кечагина НАТО Украина ва Гуржистонни Россиянинг таъсир доирасидан чиқариб олиш учун, бу икки мамлакат билан алоқаларни мустаҳкамлашга қарор қилиб, уларни келажакад ўз сафига олиш хусусида ваъда ҳам берганди.
Бугун Европа Иттифоқи ҳам шу каби қадам қилди. Дунё оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, бу альянс Украина, Гуржистон, Арманистон, Озорбайжон, Молдава ва Белорусия билан алоқаларни мустаҳкамлаш, уларга молиявий ёрдам бериш, савдо масалаларида турли имтиёзлар яратиш ва бу мамлакатларнинг фуқароларига ЕИга кириш-чиқишни осонлаштиришга қарор қилган. Бу ишларни амлага ошириш учун “Шарқий ҳамкорлик” номли махсус программа ишлаб чиқилган. Демак, бу мамлакатларни келажакада Европа Иттифоқига таклиф қилиш учун жиддий қадамлар қилинмоқда.
Табиий, НАТО ва ЕИ бу каби қадамлари Россияга ёқмаслигини билиб туриб шундай қилмоқдалар. Ҳозирги шартлар остида, Ғарбнинг бу танлаган йўли санкциялардан ва изоляционизм сиёсатидан самаралироқ бўлади.
Хуллас, Россиянинг бутун урунишларига қарамасдан Европанинг таъсир доираси кенгаймоқда. Унинг кейинги қадамининг мақсади Марказий Осиё бўлади.
9:30 - НАТО ўз сафига Украина ва Гуржистонни олишга шошилмаётгани табиий
Кеча НАТОга кирувчи мамлакатлар ташқи ишлар вазирларининг йиғилишида Украина ва Гуржистонни бу ташкилотга қабул қилиш масаласи кун тартибида бор эди. Вазирлар бу икки мамлакат билан ҳамкорликни кучайтириш хусусида келишдилар. Аммо, бу Альянсга кириш ҳаракатидаги мамлакатлар учун тайёрланган ва “Аъзолик учун ҳаракатлар режаси” деб номланган программага киритмадилар.
Россия буни ўзининг ютуғи, деб ҳисобламоқда. Аслида, бундай дейиш учун асос йўқ. НАТОнинг қоидаларига кўра, бу ташкилотга кирувчи давлатлар бошқалар билан чегара хусусида муаммога эга бўлмаслиги керак. Ҳозир эса, Украинанинг ҳам Гуржистоннинг ҳам Россия билан чегаралар хусусида катта муаммолари бор. Шу сабабли, НАТО бу икки мамлакат билан уларни ўз сафига олиш хусусида гаплашмаса ҳам бўларди.
Аммо, айнан, Россияга намойишкорона кўрсатиб қўйиш учун бу мамлакатлар билан музокаралар давом эттирилмоқда, улар ахир бир кун НАТОга қабул қилинишлари тўғрисида сиёсий ваъдалар берилмоқда.
НАТО Украина ва Гуржистон билан алоқаларни мустаҳкамлаётганини ҳаммага, биринчи навбатда, Россияга намойиш қилиш мақсадида, уларнинг ҳар бири учун Йиллик Миллий Режа тузилажагини ва Киев ҳамда Тбилисида НАТОнинг информацион марказларини очилажагини билдирди.
Ўзбек демократлари бу икки мамлакатнинг энг қисқа вақтда НАТОга аъзо бўлиши тарафдоридирлар. Шундай қилинса, ҳозир фақат ҳарбий эмас, ҳарбий-сиёсий альянс бўлиб қолган НАТОнинг чегаралари Ўзбекистонга яқинлашади ва Ўзбекистоннинг бу ташкилотга кириш масаласи кун тарибига келишга бошлайди. Келажакда фақат НАТО ёрдамида Марказий Осиёда демократик жараёнларнинг ривожланишини кафолатлаш ва Россия билан Хитойнинг таҳдидларини тўхтатиш мумкин бўлади.
8:00 - Нефт нархининг тушиши давом этмоқда, Ўзбекистонга нима?
Ёз ойларида бир баррель нефтнинг нархи дунё бозорида 147 долларгаача чиқиб, шундан бери мунтазам тушиб бормоқда. Масалан, кеча Нью-Йорк биржасида унинг нархи 47 долларгача тушди.
Бу аҳвол нефть сотиб кун кўрувчи мамлакатлар (Саудия Арабистони, Россия, Эрон, Венесуела ва бошқалар) учун катта талафотдир. Ўзбеклар ва Ўзбекистон учун ҳам нефть нархининг тушиши ва бунинг Россияга қандай таъсир кўрсатиши жуда муҳим нарса. Масаланинг икки тарафига қараш керак.
Бир томондан, нефть нархининг тушиши Россияда иқтисодий бўҳронни чуқурлаштиради, айниқса, қурилиш секторидаги “бум”ни йўқ қилади. Демак, Россияда ишлаб кун кўраётган миллионлаб ўзбекларнинг тақдири таҳлика остида қолади.
Иккинчи томондан, асосан нефть нархининг ошишидан олинаётган фойда эвазига диктатурани мустаҳкамлаётган Путин режими таҳлика остида қолади. Бу эса, ўз навбатида, Ўзбекистон президенти Ислом Каримнинг курсисини қимирлатиб қўяди.
Демак, қисқа муддатда кутиладиган натижалар нуқтаи назаридан нефть нархининг тушиши ўзбекларга, демак, Ўзбекистонга зарар, аммо, узоқ муддатга қарасак, Ўзбекистон учун фойдали.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Сулаймонов Ҳамдам
"Бирлик" Халқ Ҳаракати тузилган 1988 йилдан бери унинг фаоли бўлган Ҳамдам Сулаймонов 2003 йилда "Бирлик" Халқ Ҳаракати асосида тузилган "Би...
Добавить сведения