05 December 2008
04:00 -
23:45 - Туркия халқаро саҳнада муҳим роль йўнашга ҳаракат қилмоқда: Карзай ва Зардори Истанбулда
23:30 - Ислом Каримнинг чўнтагидаги соққалар сони 30 тага орта

Сўнги ойларда бу мамлакат бир қатор ташаббуслар билан чиқди. Россия-Гуржистон уруши замонида икки томон ўртасида музокаралар ўтказишга ёрдамини таклиф қилди, Арманистон билан алоқаларни тиклашга уриниб кўрди. Бу йўналишларда ҳозирча бирон нарсага эришолмади.
Аммо, бугун Покистон ва Афғонистон орасидаги совуқ муносабатларини яхшилашга ёрдам бериш мақсадида амалий қадам қилинди. Туркия президент Абдуллоҳ Гул ва Бош вазир Ражаб Тойиб Эрдўғоннинг таклифи билан Истанбулга келган Афғонистон президенти Ҳамид Карзай ва Покистон президенти Али Зардори учрашувлар бошлашди. Учрашувлар ҳам Туркия раҳбарларининг иштирокида, ҳам бевосита икки президент ўртасида бўлади.
Афғонистон-Покистон алоқаларининг яхшиланиши бу минтақадаги муаммоларнинг тезроқ ҳал этилишига хизмат қилади. Икки давлат ўртасида тинчлик бўлиши Ўзбекистон учун ҳам муҳимдир.
23:30 - Ислом Каримнинг чўнтагидаги соққалар сони 30 тага ортади
Кеча Ўзбeкистoн Рeспубликaси Oлий Мaжлиси Сeнaтининг ўн oлтинчи ялпи мaжлиси иш бошлади. Конституцияга кўра, доимий ишлаши керак бўлган бу орган ўз фаолиятини ҳар замонда бўладиган ялпи мажлислар шаклида олиб боришини ҳамма билади. Лекин, қонунлар, олий қонун Конституция ҳам ишламайдиган Ўзбекистгонда бунга ҳеч ким ҳайрон бўлмайди.
Кечаги мажлисда сенаторлар 2009 йил Дaвлaт буджeтини кўриб чиқишга бoшлaшган. Табиий, ҳукумат томонидан тайёрланган бюджетнинг лойиҳасини ортиқча ўзгаришсиз қабул қилишган ҳам.
Шундaн сўнг, расмий хабарда айтилишича, сeнaтoрлaр лoйиҳaси Oлий Мaжлиснинг Қoнунчилик пaлaтaсигa Ўзбeкистoн Рeспубликaси Прeзидeнти тoмoнидaн киритилгaн «Сaйлoв тўғрисидaги қoнун ҳужжaтлaри тaкoмиллaштирилиши мунoсaбaти билaн Ўзбeкистoн Рeспубликaсининг aйрим қoнунлaригa ўзгaртиш вa қўшимчaлaр киритиш ҳaқидa»ги Ўзбeкистoн Рeспубликaси Қoнунини кўриб чиққанлар.
Ўзгариш ва қўшимчаларнинг асосийси - Қoнунчилик пaлaтaсидaги дeпутaтлик ўринлaри сoнини 120 тaдaн 150 тaгa еткaзишдир. Aтрoф муҳитни муҳoфaзa қилиш, экoлoгик вaзиятни яxшилaш учун курaшиш, aҳoли сoғлиғини муҳoфaзa eтиш мaсaлaлaри муҳимлигини эътибoргa oлиб, бир неча кун аввал тузилган Ўзбeкистoн экoлoгик ҳaрaкaтигa 15 тa дeпутaтлик ўрни бeриш нaзaрдa тутилибди. Демак, бу ҳаракатнинг ўзи шу мақсадда тузилгани маълум бўлмоқда.
Хуллас, бу қонун ҳам ортиқча бахс қилинмасдан қабул қилинган.
Бугуннинг ўзида «Aмнистия aктини қўллaш тaртиби тaкoмиллaштирилиши мунoсaбaти билaн Ўзбeкистoн Рeспубликaсининг aйрим қoнун ҳужжaтлaригa ўзгaртиш вa қўшимчaлaр киритиш ҳaқидa»ги Ўзбeкистoн Рeспубликaси Қoнуни кўриб чиқилган ва мaъқуллaнган.
«Нoдaвлaт нoтижoрaт тaшкилoтлaри фaoлиятининг кaфoлaтлaри тўғрисидa»ги Ўзбeкистoн Рeспубликaси Қoнунигa қўшимчa вa ўзгaртишлaр киритиш ҳaқидa»ги Ўзбeкистoн Рeспубликaси Қoнуни ҳaм кўриб чиқилган ва мaъқуллaнган.
Бу хусусда расмий хабарда шундай дейилади:
“Қoнунни муҳoкaмa қилиш aснoсидa тaъкидлaб ўтилгaнидeк, Oлий Мaжлис ҳaр иккaлa пaлaтaсининг Кeнгaшлaри тoмoнидaн 2008 йил 3 июлдa «Нoдaвлaт нoтижoрaт тaшкилoтлaрини, фуқaрoлик жaмиятининг бoшқa институтлaрини қўллaб-қуввaтлaшни кучaйтириш чoрa-тaдбирлaри тўғрисидa» қўшмa Қaрoр қaбул қилинди. Ушбу Қaрoргa мувoфиқ Дaвлaт бюджeтидaн aжрaтилгaн мaблaғлaрни нoдaвлaт нoтижoрaт тaшкилoтлaригa тaқсимлaш мaсaлaлaри ижрo этувчи ҳoкимият oргaнлaри вaкoлaти сoҳaсидaн қoнун чиқaрувчи ҳoкимият oлий oргaни иxтиёригa ўтмoқдa. Ўзбeкистoн Рeспубликaси Oлий Мaжлиси ҳузуридa Нoдaвлaт нoтижoрaт тaшкилoтлaрини вa фуқaрoлик жaмиятининг бoшқa институтлaрини қўллaб-қуввaтлaш жaмoaт фoнди, шунингдeк, Фoнд мaблaғлaрини бoшқaриш бўйичa Пaрлaмeнт кoмиссияси тузилди.
Aнa шундaн кeлиб чиқиб, Қoнундa «Нoдaвлaт нoтижoрaт тaшкилoтлaри фaoлиятининг кaфoлaтлaри тўғрисидa»ги Ўзбeкистoн Рeспубликaси Қoнунининг 12–14-мoддaлaригa нoдaвлaт нoтижoрaт тaшкилoтлaригa дaвлaт субсидиялaри, грaнтлaри вa ижтимoий буюртмaлaрини aжрaтиш тaртиби вa шaртлaрини бeлгилaйдигaн вaкoлaтли oргaнгa дoир тeгишли ўзгaртиш вa қўшимчaлaр киритиш мўлжaллaнмoқдa. Мaзкур Қoнуннинг қaбул қилиниши нoдaвлaт нoтижoрaт тaшкилoтлaри фaoлиятини янaдa кучaйтиришгa, бундaй тaшкилoтлaрни қўллaб-қуввaтлaш учун aжрaтилгaн буджeт мaблaғлaрини тaқсимлaшдa oчиқ-oшкoрaлик вa xaлқчиллик тaъминлaнишигa xизмaт қилaди.”
Сенат ялпи мажлисининг биринчи куни яна 5-6 та қонун заводдаги станокда каби штампланган.
23:00 - Фидойиларимиз Ислом Каримнинг юксак ишончини қозонди
Бугун Оқсаройда давлатнинг юксак мукофотлари билан тақдирланган бир гуруҳ шахсларга орден-медаллар улашиш маросими ўтказилди. Анъанавий маросимда Ислом Карим жамоатчилик вакиллари, санъаткорлар, педагоглар ва турли соҳадаги юртдошларимиздан иборат каттагина армия навкарларининг кўксига медаллар қадади. Бундан тўлқинланган мукофот соҳиблари режимбошига узоқдан узоқ таҳсинлар ўқиди. Унинг донишмандлиги, ўзбек халқинининг ягона халоскори экани, юртдаги бемисл фаровонлик ва тараққиётни эътироф этиб, жўшиб сўзладилар, дейди мухбиримиз.
Кутилмаган қарордан тожикларнинг боши айланиб қолди
Ўзбекистон ҳукумати ўзининг Тожикистон билан чегара постларидаги назорат пунктларини очиб юборди. Бу ҳақда тўлқинланиб гапирган Тожикистон Давлат Хавфсизлик Қўмитаси Чегара бошқармаси бошлиғи Шароф Файзуллаев қуёшнинг қайси томондан чиққанини изоҳлай олмади. Ҳатто бундай ижобий ҳолатдан хавфсираётган қўшни мамлакатнинг Ватанимиздаги элчилиги фуқароларга виза бериш, Тожикистонга сафарталабларни тафтиш қилишда давом этмоқда. 1283 километрлик ўзаро давлат чегараларига эга қўшниларнинг бу тахлит муносабатлари ҳам омонат бўлса керак, дейишмоқда кузатувчилар.
22:00 - ЕХҲТнинг Хельсинкидаги йиғилиши натижасиз тугади
Бугун Финландия пойтахтида ўтказилган ЕХҲТ мамлакатлари ташқи ишлар вазирларининг йиғилиши ниҳоий ҳужжатни имзолай олмасдан тарқалди. Бунинг тафсилотлари маълум бўмаса ҳам, тахмин қилиш мумкинки, тарафлар Гуржистон-Россия уруши хусусида умумий фикрга келолмаганлар. Келишлари ҳам мумкин эмасди. Россия ва унинг вассалалари билан Ғарб давлатлари бу уруш масаласидан яқин орада бир фикрга келолмасликлари ўз-ўзидан маълум.
Лекин, масаланинг бошқа томони бор. Хавфсизлик ва ҳамкорлик масалаларини биринчи ўринга чиқарган ташкилотнинг икки аъзоси бир-бири билан урушса, бу – ташкилотнинг ўлимидир. 2005 йилда Андижон воқеаларидан кейин Ўзбекистон ҳукуматига қарши ҳеч нарса қилолмаган бу ташкилотнинг фаолиятини баҳолаган “Бирлик” Партияси раиси Абдураҳим Пўлат “ЕХҲТ феълан ўлди” деб ёзган эди. Агар икки марта ўлиш мумкин бўлса, ҳозир ЕХҲТ иккинчи марта ўлмоқда.
Лекин, дейди ҳозир Абдураҳим Пўлат, бу ташкилотни кўмишга шошилмаслик керак. Критик вазиятларда ЕХҲТ ҳеч бўлмаса, фикр алмашиш саҳнаси сифатида ижобий роль ўйнайди. Вақти келиб, у иккинчи ҳаётини бошлаши мумкин. Шундай кун келса, у албатта келади, янгидан ташкилот тузиб ўтиришга ҳожат қолмайди.
21:30 - Бугун мамлакатимизда конституция куни, келаси йил - “Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги йили”.
Бу куннинг 16 йиллиги муносабати билан “Туркистон” саройида ўтказилган тантанали йиғилишга қўрқмасдан келган президент Ислом Карим маъруза ҳам қилди. Шу муносабат билан оперативлигини орттириб юборган Миллий хабар агентлигининг (ЎзА) бор-йўғи бир неча соат кейин хабар беришича, режимбоши “ўтгaн дaвр мoбaйнидa aмaлгa oширилгaн улкaн бунёдкoрлик ишлaри, ҳaётимизгa янгичa мaзмун бaғишлaётгaн ислoҳoтлaр зaмиридa aввaлo Кoнституциямизнинг қoидa вa тaлaблaри мужaссaм экaнини” aлoҳидa тaъкидлaбди.
Жамиятнинг асосий муаммолари ва уларни ечиш учун нима қилиниши каби мавзуларни тилга ҳам олмаган Ислом Карим анъанага кўра келаётгани йилга ном берибди ва 2009 йил йилни - «Қишлoқ тaрaққиёти вa фaрoвoнлиги йили» дeб эълoн қилиб юборибди. Кайф устида одам нималар қилмайди?!
Кайф устида қиқлинган баёнот фақат бу эмас, дейди мухбириимз. Эмишки, Ўзбекистон 2008 йилда барча кўрсаткичлар бўйича нафақат МДҲ мамлакатлари орасида, балки дунёда рекорд даражада юксалибди. Минглаб иш ўринлари яратилибди, бунёдкорликнинг ҳисобини айтиб тугатиш ёлғиз Ислом Каримга оғирлик қилармиш. Шу боисдан унга нафақат маҳаллий жўровозлар, балки тараққиётдан лол қолган дипломатик корпус ваколатхоналари вакиллари, халқаро ташкилотлар раҳбарлари жўр бўлиши керак экан. Айрим қишлоқларнинг айрим кўчаларидагинa баъзи муаммолар мавжудлиги учун, кейинги йил қишлоққа тараққиёт олиб кириш йили, деб аталибди.
Шўро замонидаги КПСС съездларини эслатадиган мазкур анжуман телевизор орқали оммага намойиш қилинди.
19:30 - Рус прaвославларининг раҳбари Алексий II вафот этди
Бугун эрталаб Рус православ черковининг раҳбари – Москва ва бутун Россия Патриархи Алексий II тўсатдан юраги тўхтаб қолиши натижасида ўлган. Дунёвий исми Алексей Михайлович Ридигер бўлган рус партиархи 1929 йилда Эстониянинг пойтахти Таллинда туғилган ва 1990 йилда рус православ черковнинг раҳбари бўлган эди.
У совет замони анъаналарини давом эттириб, ҳар доим Кремлнинг чизган чизиғидан юриб келган одам. Айниқса, Путин ҳокимиятга келиб, Россияда демократияни бўғишга бошлаган даврда Алексий II рус православ черковини ҳукуматнинг таянч нуқталаридан бирига айлантирди, ўта консерватор дин уламоси деб ҳисобланади.
Партиархнинг ҳозир оламдан ўтиши молиявий бўҳрон муаммолари билан боши оғриқда қолган Бош вазир Путинни ҳам катта ташвишга солаётган бўлса керак. Энди унинг вазифаси Алексий II нинг ўрнига бошқа итоаткор одамни олиб келиш бўлади.
Ҳиндистонда расмий сафарда бўлган Россия президенти Дмитрий Медведев ва Хельсинкида ЕХҲТнинг йиғилишида иштирок этган Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров партиархнинг ўлими туфайли, аввалдан режалаштирилганидек бугун Италияга келиш ўрнига, Москвага қайтишга қарор қилдилар. Кремлда бугун-эрта кимни янги партиарх қилиш қарори пишитилади.
12:00 - Туркияда янгидан бошланган ҳижоб жанжали ўзбекларни ҳам бефарқ қолдиролмайди
Туркияда ҳижоб билан университетларга киришга йўл очадиган конституцион қонуннинг бекор қилиниши ва диний илдизлари чуқур бўлган ҳокимиятдаги Адолат ва Тараққиёт Партиясининг дунёвий давлатчиликка хавф солувчи ташкилот сифатида Конституцион Суд томонидан огоҳлантирилишидан кейин бу мамлакатдаги исломчилар ва дунёвий давлат трафдорлари орасидаги жанг тўхтагандек кўринганди. Аммо ундай эмас экан.
Жанжалнинг янги босқичи кутилмаган жойдан чиқди. Аввалига, дунёвий давлатчиликнинг ашаддий тарафдори, ҳижоб каби исломий одатларга тиш-тирноғи билан қарши бўлган сўлчи партия – Жумҳурият Халқ Партияси бу масалалар бўйича кескинликни юмшатиш учун бўлса керак, пропаганда руҳида намойишкорони ўтказилган вилоят ва туман ташкилотларининг йиғилишларида ҳижобли аёлларни партияга қабул қилиш маросимлари ўтказа бошлади. У йиғилишларда партиянинг раиси Дениз Байкал иштирок этиб, шахсан ўзи ҳижобли аёлларга партия нишонларини тақди ва у ердан бу ердан чиққан эътирозларга қарши, “бунга кўникишга мажбурсиз”, деб жавоб берди.
Аммо, эътирозлар нафақат тўхтамади, балки юқори даражага чиқди. Бу партиянинг Буюк Миллат Мажлисидаги аёл депутати Нежла Арат ўз партияси раисига “Бунга кўникмаймиз” деб қарши жавоб берди. Унга кўра, аёлларни орқада қолган одатларга қайтадан ўргатиш хато ва бунга йўл қўйиб бўлмайди.
Кўринишидан, ҳижоб тарафдорлари, яъни ҳижоб кийиш Қуръоннинг талаби деб ҳисоблайдиганлар ҳам, унга қарши бўлганлар ҳам, орқага чекинишни ўйламаяптилар. Қарама-қаршилик давом этса, жамият фуқаролар урушигача етиб бориши мумкин.
Кўпгина масалаларда кўринмоқдаки, ўрта асрларда ислом уламолари ўша вақтдаги билимлари савиясидан келиб чиқиб, Қуръон сураларини тўғри тавсир қилмаганлар. Кейинчалик уламоларнинг ўзи тарафидан янги тафсирлар қилиш тақиқланган. Одамлар томонидан чиқарилган тақиқни одамлар йўқ қилишга ҳақлари бор. Буни Ислом динига қаршилик маъносида тушуниш мутлақо ўринсиз. Янги тафсирларга йўл очилса, мусулмонлар бу каби муаммолар гирдобида ўралашиб қолмасдан, оға кетишга кўпроқ эътибор берган бўлардилар.
Жойи келгани учун эслатиш керак, кеча Европа инсон ҳақлари суди Франция фуқролари бўлмиш турк аслли икки қизнинг дарсларга ҳижоб билан киртилмаганликлари туфайли берган аризаларини кўриб чиқиб, уларни рад этган. Мамлакатнинг дунёвий принципи қўриқланиши лозимлигини таъкидлаган.
Дарвоқе, янги тафсирлар қилиш - қайси томонга қараб номоз ўқиш (ҳозир мусулмонларнинг мутлақо кўпчилиги номозни Қиблага қараб ўқимаётгани ва ўқий олмаслиги сабабли), неча марта номоз ўқиш каби фарзлар белгиланган суръаларга ҳам тегишлидир. Яъни, Ислом дини ислоҳотларга муҳтож ва бундан ҳеч ким қочиб қутилолмайди.
21 асрда шариат қонунларига кўра бир қатор жиноятларнинг жазоси сифатида одамларни одамлар олдига олиб чиқиб осиш (кеча Эронда бўлганидек) ёки тирик одамни тошбўрон қилиб ўлдириш (яқинда Африка давлатларининг бирида бўлганидек) каби ибтидоий одатлар дунё мусуслмонларининг обрўсини туширади, холос.
Мусулмончиликдан анча аввал одамлар Худога қурбонлик бериш учун одамларнинг бошини олардилар. Ҳозир ҳайвонлар сўйиб, оммавий шаклда қурбонлик келтирилади. Ривожланаётган жамиятда бу масалага ҳам турли қарашлар бор. Қурбонлик шаклини ҳам ислоҳот қилиш замони келмадимикан?