Шу йилнинг 16 июнь куни Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани “Янги ҳаёт” маҳалласи Баҳор бўлимида истиқомат қилувчи, 1984 йилда туғилган Юнус Қурдошев жиноят ишлари бўйича Гулистон шаҳар судининг ажрими билан ҳибсга олинган. У хотини Муҳайё Қурдошевага нисбатан тан жароҳати етказганликда айбланиб, уч суткалик маъмурий қамоқ билан жазоланган, аммо тўртинчи куни ҳам уйига қайтиб келмаган Юнуснинг Республикаси Шошилинч Тез Тиббий Ёрдам Маркази Сирдарё вилояти бўлими филиалига ётқизилгани маълум бўлди. У милиция ходимлари томонидан ўласи қилиб калтакланган, қийноқ зарбидан ҳушини йўқотган экан.
Маълум бўлишича, шу йилнинг 9 июнида эр-хотин Қурдошевларнинг ўртасида ўзаро оилавий можаро келиб чиққан, Юнус хотини Муҳайёга қўл кўтарган, ўз навбатида Муҳайёнинг акалари Юнусни ўласи қилиб калтаклашган, эр ориятнинг зўридан бу калтаклаш ҳақида ҳеч кимга мурожаат қилмаган. Аксинча, хотин Муҳайё Қурдошева тегишли тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органаларига мурожаат қилгани ва эрни маҳкамагача олиб боришга эришган.
Буёғи энди миршабларнинг иши. Улар йигитни ўласи қилиб калтаклашган, зўровонлик оқибатида ҳушини, соғлиғини йўқотган Юнусни аввал шошилинч тез тиббий ёрдам марказига жойлаштиришган. Юнуснинг қариндошлари милициянинг зўровонлиги масаласида тегишли давлат ҳокимяти органлари, ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат қилгач, милиция уни Янгиер шаҳридаги руҳий хасталиклар шифохонасига жойлаштиришга ҳракат қилишган. Ҳар ҳолда милициянинг кундалик иши, гумондорларга нисбатан қўллайдиган қийноқлари сиёсий масалага айланиши, бунинг учун Ички ишлар вазирлиги ва прокуратура органлари жавоб бериши керак эди.
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти фаоллари милиция томонидан қийноққа солинган Юнус Қурдошевни шифохонада суратга олишга, у билан суҳбатлашишга эришди. Олинган фотосуратлардаёқ танаси моматалоқ бўлиб кетган, қораймаган, кўкармаган аъзоси қолмаган йигит 22 июнда, яъни жиннихонага олиб кетилмагунча зўрға одам таний бошлаган. Бошдан тоёқ жароҳатларга тўла, бошида, қўл-оёқларида қаттиқ предмет билан етказилган жароҳат, ёрилиб кетган қошлар ва ияк соҳаси, тирсак ва болдирлардаги тан жароҳатлари ўрта асрларга хос инкивизаторлар қийноғини эслатади.
Афсуски, Сирдарёда прокуратура органи бошчилигида бу ҳодисани яширишга уринишмоқда. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ИИВ органларида қонунлар ижроси устидан назорат бошқармаси бошлиғи Б. Абдувоҳидовнинг шахсан кўрсатма бергани, ишни ҳуқуқ ҳимоячилари иштирокида ўрганишга топшириқ берганига қарамай қийноқ ҳолатини йўқотишга ҳаракат қилишмоқда. Юнус Қурдошев шифохонадан мажбурий равишда уйига келтириб ташланган.
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги раҳбариятини мазкур ҳодиса юзасидан дарҳол изоҳ беришга чақиради. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасини прокурорлик чоралари қўллаб, қийноқ қўллаган милиция ходимларига нисбатан тегишли чоралар кўришга ундайди.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Шовруқ Рўзимуродов
2001 йилда режим зиндонида ўлдирилган "Бирлик" халқ ҳаракатининг фаоли, Ҳаракатнинг Қашқадарё ташкилоти раиси,...
Добавить сведения