03 July 2014
19:00 -
Путин қримтатарлари олдида бош эгмоқчими ёки уларни лақиллатмоқчими?
Рус хабар агентликлари билдиришича, Россия Президенти Владимир Путин Улуғ Ватан Урушигача Қримда яшаган ва репрессия қилинган халқлар учун реабилитация программаларини кенгайтиришни инкор этмаслигини айтибди.
Биз, - дебди у – қримтатарлари билан учрашганда айтмоқдамизки, бу программаларни кенгайтириш мумкин, аммо аввалига шундай биринчи қадамлар қилиш керакки, бу сезиларли бўлсин, одамлар кўрсинки, аҳвол яхшилашмоқда ва Россия реабилитация масалаларини ҳал қилишга киришмоқда.
Маълумки, Қримтатар Халқ Мажлиси Қрим Россия томонидан босиб олинганини тан олгани йўқ, унинг мақсади – Украинага қайтиш. Путин уларни ўз тарафига оғдириб олиш учун бош эгмоқдами, яъни қримтатарларини реабилитация қилишда йўлида жиддий қадамлар қилиш ҳақида ваъда бермоқдами ёки ижтимоий-иқтисодий соҳаларда қримтатараларига арзимаган ёрдам бериб, шу билан чекланмоқчими?
Табиий, у қримтатарларига ижтимоий-иқтисодий соҳаларда арзимаган ёрдам бериб, шу билан чекланмоқчи. Қримтатарлари эса, сиёсий соҳада ҳам реабилитация истайдилар. Яъни, улар ерли халқ сифатида тан олинишни, Қримни бошқаришда катта роль ўйнашни хоҳлайдилар. Путин бунга рози бўлмаслиги шубҳасиз.