03 July 2014
21:13 -
Ўзбекистонда журналистларнинг Ахлоқ Кодекси яратилади, бундан не наф?
Бугун Тошкентдаги “Пойтахт” бизнес марказида Мустақил ОАВни қўллаб-қувватлаш жамоатчилик Фонди, Журналистларни қайта тайёрлаш маркази ҳамда ЮНЕСКОнинг мамлакатимиздаги ваколатхонаси кўмагида давра суҳбати ўтказилган ва анжуманда журналистларнинг Ахлоқ Кодексини яратишга келишилган.
Маҳаллий матбуотда тарқатилган маълумотга кўра, анжуманда ўзбек журналистикасининг бугунги куни ва истиқболлари, соҳадаги ютуқ ва камчиликлар муҳокама нишонида бўлган. Маҳаллий журналистларнинг хориж тажрибасини ўрганиш масалалари тадқиқ этилган.
Асли сўз эркинлиги ва нормал матбуот бўлмаган мамлакатда журналистлар учун Ахлоқ Кодексига эҳтиёж бормикан, дейди мухбиримиз. У шундоғам қаддини кўтара олмаётган ўзбек журналистига навбатдаги цензура бўлмасмикан?!