03 July 2014
07:34 -
Автобозордаги тушиш туфайли “GM-АвтоВАЗ” ишлаб чиқаришни камайтирди, “GM-Uzbekistan” билан нима бўлади?
Россия-АҚШ қўшма крхонаси бўлган “GM-АвтоВАЗ” ўз сайтида автобозордаги тушиш туфайли 2014 йилнинг биринчи ярим йиллигида ишлаб чиқаришни камайтирганлигини эълон қилди. Бу қўшма корхона ишга тушгандан бери 549 минг 454 дона Chevrolet Niva автомобили сотилган, уларнинг 40 минг 414 таси МДҲ мамлакатларида.
Хўш, АҚШ-Ўзбекистон қўшма корхонаси “GM-Uzbekistan”да ишлар қандай? Бу корхонада йиғилаётган автоуловларнинг Россиядаги савдо айланмаси шу йилнинг январь ойида 35 фоизга шўнғиб, Россияда бир ойда 3718 дона бизнинг автомбиль сотилгани ҳақида аввал хабар бергандик.
Ҳозир Россияда ишлаётган ўзбекистонликларнинг сони ҳам камаймоқда, демак, у ердан келадиган пул ҳам камаяди, кейин ўзимизда ҳам автобозор тушишини кутиш керак. Шундай бўлса, “GM-Uzbekistan” ҳам ишлаб чиқаришни камайтиришга мажбур бўлади.
Қаёққа қараманг, “Ҳаракат”нинг башоратлари тўғри чиқмоқда. Айнан бизнинг мухбирлар ривожланган мамлакатларда бошланган иқтисодий кризис Ўзбекистон каби ривожланмаган давлатларга ҳам етиб келишини айтиб келишарди.