03 July 2014
00:25 - НАМАНГАНДА 12 НАФАР ДИНДОР УСТИДАН МАҲКАМА ЖАРАЁНЛАРИ БОШЛАНДИ (“Эзгулик” жамиятининг пресс-релизи - №22, 02.07.2014)
Шу йилнинг 22 июнида жиноят ишлари бўйича Наманган вилояти туманлари судларида 12 нафар диндор устидан маҳкама жараёнлари бошланди. Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 2441-моддаси (Жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш ёки тарқатиш) ва 2442-моддаси (Диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотлар тузиш, уларга раҳбарлик қилиш, уларда иштирок этиш) билан айбланаётган судланувчилар бир муддат аввал майда безориликкка оид ҳуқуқбузарлик билан ҳибсга
олинган.

Судланувчиларнинг қариндошларига кўра, диндорлар (ҳатто уларнинг айримлари диндор ҳам эмас!) аввало ҳимоя ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, уларнинг адвокатлар ёллашига йўл берилмаган. Гўё, судланувчиларнинг ўзлари “адвокат хизматини рад этган”. Қийноқларга солинган, энг муҳими, дастлабки вақтда майда безорилик, йўл транспорт ҳодисалари, фирибгарликка оид ҳуқуқбузарлик билан вақтинчалик сақлаш изоляторларида ушлаб турилган. Жиноят иши материаллари уларга қийноқ ва зўрлов
воситасида сингдирилгач, жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят ишлари бўйича Наманган вилояти судларида жамоат хавфсизлигига таҳдид солишда айбланаётганлар: Акмалхон Акбаров, Анасхон Акбаров, Ҳасан Мараҳимов, Исмоил Жалилов, Иброҳим Жалилов, Зоҳиджон Абдуллаев, Аҳмаджон Шарипов, Комилжон Шарипов, Шаҳобиддин Муҳиддинов, Жамолхон Акбаров ва Акбарали Усмоновлар.

Судланувчиларнинг қариндошларига кўра, аксарияти ўсмир ва ёшлар бўлган мазкур гуруҳнинг маҳкама жараёнлари ёпиқ, одил судлов принципларига зид равишда ўтмоқда. Бундан ташқари судланувчиларнинг қариндошлари, айримларининг ота-оналари, ака-укалари конституциявий тузумга тажовуз қилганлик айби билан узоқ йллардан бери жазо муддатларини ўтаб келишмоқда. Уларга нисбатан амнистия актлари қўлланилмайди, жазо муддатларига эса доимий равишда муддатлар қўшиб берилади.

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти мазкур диндорларнинг тақдири орасида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва судларини процессуал нормаларга амал қилиш, инсон ҳуқуқларини ҳурматлаш ва судларда одиллик принципларига амал қилишга чақиради.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону