02 July 2014
21:41 - “Қора бозор”да доллар мўътадиллашди, иссиқ қайтди
Бугун “қора бозор” саррофлари АҚШ валютасининг 100 талик купюрасини 300 минг сўмга сотиб олишди ва валютага эҳтиёжманд бўлган шахсларга уни 303 минг сўмдан сотишди. Россия рублининг 1000 талиги 84 000 сўм, қозоқ тангасининг 1000 талигини эса 20 000 сўм атрофида олса бўлади.

Шунингдек, мамлакатни забтига олган саратоннинг тафти бироз қайтди. Мамлакат шимоли орқали Касбийбўйидан келган салқин ҳаво оқими сельций шкаласидаги 40-44 даража иссиқни 30 даражагача туширди. Гидрометерологлар бу ҳафтани ҳар ҳолда сал хушҳавороқ бўлади, дейишмоқда.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону