02 July 2014
23:05 -
Украина, Россия, Германия ва Франция вазирлари Украинадаги вазият бўйича Декларация қабул қилдилар
Бугун Берлинда тўпланган бу тўрт мамлакатнинг ташқи ишлар вазирлари Украина жанубидаги кризисдан чиқиш бўйича уч тарафли (Украина, ЕИ ва Россия бўлса керак – Ҳаракат) гуруҳ тузишга келишибдилар. Тез орада бу гуруҳ ўқ отишни тўхтатиш шартларини тайёрлаши керак.
УНИАН агентлигининг бу хусусда тарқатилган хабарида айнан шу 4 мамлакатнинг президентлари июнь ойининг ўрталарида телефон орқали гаплашиб, айнан бугундаги каби келишувга келганларини, айнан ўша келишувдан кейин Украина Президенти ўқ отишни бир тарафлама тўхтатганини эслатади. Аммо, уруш тўхтамади.
Энди нима бўлади, дейди мухбиримиз, яна ўша-ўша бўлса керак.
Аммо, баъзи янгиликлар ҳам бор. Хабарда айтилишича, Берлиндаги учрашувда Россия тарафидан Украинага келаётган жангарилар ва қурол-яроғ оқимини тўхтатиш масаласи ҳам тилга олинибди. Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров шу мавзуни тилга олишга рози ёки мажбур бўлганининг ўзи катта ўзгаришдир.