“Озодлик” радиосига кўра, Президент Ислом Каримнинг тўнғич қизи Гулноранинг салтанатини ҳимоя қилиб келган 40 нафар МХХ офицери лавозимларидан четлатилди. МХХнинг Терроризмга қарши кураш бошқармаси собиқ бошлиғи, полковник Жавдат Шарифхўжаев бошчилигидаги мазкур гуруҳ йирик тадбиркорлар ва айрим давлат муассасаларига рейдерлик уюштириб, хизмат лавозимларини суиистеъмол қилиб келган экан.
40 нафар хуфянинг айримлари қамоққа олинган, айримлари шартли равишда очиқда юрибди. Ака-ука Шарифхўжаевлар эса Гулнорага ортиқча ишониб юборишган экан, уларнинг боши ғалвада. Президентнинг ғазабини келтирган нарса, дейишмоқда манбаларимиз, ака-укалар ҳатто ҳукуматга яқин бўлган бойларни ҳам синдиришган,уларнинг мол-мулкларини талон-торож қилишган.
Бу ака-укалар ҳукуматга яқин бўлганларни, яъни катта ўғриларни талон-тарож қилишган бўлса, яхши иш қилишибди, дейди мухбиримиз, аммо расмдаги Робин Гуддан ўрнак олиб, ўғрилардан тортиб олган нарсаларини халққа тарқатишса эди, ундан ҳам яхши бўларди.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Дадажонов Исмоил
"Бирлик" Халқ Ҳаракати тузилган 1988 йилдан бери унинг фаоли бўлган Исмоил Дадажонов 2003 йили "Бирлик" Халқ Ҳаракати асосида тузилган "Бирл...
Добавить сведения