02 July 2014
20:37 -
Ўзбеклар Санкт-Петербургда ўриснинг ўқига нишон бўлди
“Интерфакс” агентлиги томонидан тарқатилган хабарга кўра, Санкт-Петербург шаҳрининг Большевик кўчасида Россия фуқароси экани гумон қилинаётган шахс икки нафар ҳамюртимизни ов милтиғи билан нишонга олди ва юртдошларимизнинг бирини ўлдирди. Иккинчи жабрланувчи эса касалхонага ётқизилган.
Полициянинг айтишича, 30 июнь куни автобекатда содир этилган мазкур воқеа чуқур ўрганилмоқда. Боиси жиноятни содир этганликда гумонланаётган шахс қидирувдаги жиноятчи бўлиб, у нишонга олган ўзбекистонликлар шаҳарда жамоат транспорти ҳайдовчилари бўлишган.