02 July 2014
20:00 - Банклар аҳолидан заёмларни қайтариб олишни тўхтатди

1992 йилда чиқарилган заём облигацияларини аҳолидан йиғиб олишга қаратилган уч ойлик муддат битди ва заёмларни қабул қилиш тўхтатилди. 20 йил муддатга чиқарилган 250, 500 ва 1000 рубллик облигацияларни қайта ставкалаш ва уланинг ўрнини қоплаш миқдорлари ҳануз белгилангани йўқ.

Мустақилликнинг дастлабки йилларидан бери тақдири ҳал қилинмай келаётган 12 фоизлик ютуқли заёмлар шу йилнинг августидан бошлаб Республика Молия вазирлиги томонидан алмашлаб берилади. Аммо бунга қадар Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси заёмларни жорийдаги пул билан индексация қилиш тартибини белгилаши лозим, дейди мухбиримиз.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону