02 July 2014
19:18 - ЎЗБЕКИСТОН РАСМИЙЛАРИ ҚИРҒИЗИСТОНДАН ВАСИЛА ИНОЯТОВА БОРАСИДА ИЗОҲ СЎРАШИ КЕРАК (“Эзгулик” жамиятининг пресс-релизи - №21, 01.07.2014)
Европада Хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Венада ўтаётган анжумани олдидан Бишкекда Халқаро Амнистия ва Ҳьюман Райтс Уотч ташкилоти фаоллари билан учрашувга йўл олган Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти раиси Васила Иноятова мамлакат ичига қўйилмади. 2010 йили Қирғизистон жанубида содир этилган хунрезликларни қоралаган, Тошкентдаги Қирғиз элчилиги олдида пикет уюштирган Васила Иноятовага Қирғиз ҳукуматининг “нон грат персон” (исталмаган шахс) эълон қилгани маълум бўлди.

Қирғиз чегарачилари халқаро ташкилотлар вакилларининг босим ва талабларига қарамай Васила Иноятовани Бишкек аэропортида бир неча соат ушлаб туришди. Сўнг Истанбулга учаётган самолётга мажбурий ўтирғизишди ва унинг Туркия орқали Венага кетишига рухсат беришди. Бу орада ҳуқуқ ҳимоячиси ҳимояга муҳтож бўлди, соғлиғини йўқотди. Қирғиз чегарачиларининг ўта қўпол ва ҳақоратомуз муомаласидаг шаън ва қадр-қиммати топталди.

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти раиси Васила Иноятова қирғиз ҳукуматининг фуқаролик жамияти вакилларига нисбатан бу тариқа муносабатини халқаро ташкилотлар эътиборига ҳавола этмоқчи. Венадаги анжуманда бу масалани кўтармоқчи. Айни пайтда Ўзбекистон ҳукуматидан мамлакатдаги рўйхатдан ўтган нодавлат ташкилотининг раҳбари сифатида Қирғизистон ҳукуматидан изоҳ талаб қилишни истайди. Ахир, Ўзбекистон ҳукумати фуқаролик жамияти вакилларига нисбатан юксак эътиборни иддао қилиб келади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону