02 July 2014
17:46 - Исроил-Филистин жанжалида янги портлаш
Сўнгги ойларда Исроил-Филистин қарама-қаршилиги бироз юмшагандек бўлди. Аммо, шу кунларда вазият яна кескинлашди.

France-Presse агентлиги номаълум одамлар тарафидан бир филистинлик ўсмир бугун кечаси ўғирлаб кетилгани ва ўлдирилганини хабар қилди. Исроил ҳарбийларига асосланиб айтилишича, бу қотиллик шу йилнинг июнь ойида филистинликлар тарафидан ўғирлаб кетилган ва ўлдирилган уч йигит учун қасд олиш мақсадида қилинган бўлиши мумкин. Исроил расмийлари уч ватандошларининг қатл этилишида ХАМАС ҳаракатини айблашган эди.

Маълумки, филистинликлар ичида ҳам бирлик-баробарлик йўқ. Ҳали дунё тарафидан тан олинмаган Филистин давлатининг президенти, айни замонда, Ясир Арафат томонидан яратилган Филистин Озодлик Ташкилотининг (ФОТ) раиси Маҳмуд Аббос Исроилга нисбатан юмшоқроқ позицияда бўлиб, турли музокараларда қочмас экан, Ғарб тарафидан террористик ташкилот деб тан олинган ХАМАС эса Исроилни давлат сифатида тан олмайди. Филистиннинг Ғазо бўлимида ҳокимият ХАМАС қўлида, Ғарбий Қирғоқ (Иордан дарёсининг ғарбий қирғоғи) деб танилган бўлимида эса, ФОТ қўлида.

Яқин орада бу минтақада тинчлик бўлиши қийин.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону