01 July 2014
23:20 -
Gallup World ташкилотига Foreign Policy журналининг тарсакиси
Foreign Policy (Ташқи Сиёсат) журнали ва Америка Тинчлик Жамғармаси “Мамлакатлар лаёқатсизлиги индекси” рейтингини эълон қилди.
Бугун аввалроқ тарқатган хабарларимиздан бирида Gallup World ташкилоти сўровнома ўтказиб, аҳолиси ўз ҳаётидан мамнун бўлган давлатлар рўйхатида Ўзбекистонни 8-чи ўринга қўйганини, Ўзбекистонда ўз ҳаётидан мамнун бўлганлар 92 фоиз эканлигини билдирган эдик.
Foreign Policy журнали ҳам бир сўровнома ўтказиб, Gallup World ташкилотига феълан тарсаки туширибди. Бу журналга кўра, лаёқатсизлик даражаси бўйича Ўзбекистон жаҳонда 48-чи ўринда. Эътибор беринг, лаёқатсизлик даражамиз бўйича, ўтган йилларда фуқаролик урушини бошдан кечирган Тожикистондан 7 поғона, инқилоб ўтказган Қирғизистондан 10 поғона юқорида эканмиз. Қозоғистон 111-чи ўринга қўйилган, демак, лаёқатсизлик бўйича Қозоғистондан 63 поғана олдиндамиз.
Бу журнал лаёқатсизлик билан бирга мамлакатларнинг беқарорлик ва барқарорлик даражаларини ҳам ўлчабди. Унга кўра, Тожикистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон “беқарорлик хавфи жуда юқори” мамлакатлар қаторига киритилган. Биз якка эмасмиз, бу йилги рейтингида Африка мамлакатлари энг беқарор деб топилган.
Скандинавия давлатлари эса энг барқарорлар экан.