01 July 2014
22:37 - Сирдарёда шаҳар ҳокими ва унинг муовини жазоланди
Сирдарёлик ҳуқуқ ҳимоячилари йўллаган хабарда айтилишича, Сирдарё вилояти Гулистон шаҳар ҳокими Нодир Сулаймонов ҳамда унинг биринчи ўринбосари Шуҳрат Алиқулов Сирдарё вилояти прокуратураси томонидан жавобгарликка тортилган. Ҳоким ва ўринбосарига нисбатан коррупцияга оид жиноий моддалар билан иш қўзғатилиб, тергов олиб борилмоқда.

Ҳоким ва унинг ўринбосарини Гулистон шаҳар Марказий деҳқон бозори бошқаруви собиқ раиси, Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси раиси Мирзоулуғбек Абдусаломовнинг куёви Шуҳрат Холматов сотган. У йил бошида МХХ томонидан ҳибсга олинганди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону