02 July 2014
14:51 - Молдова парламенти ЕИ билан ассоциация шартномасини тезлик билан ратификация қилиши Путинга шапалоқдир

Маълумки, 27 июнь куни Украина, Гуржистон ва Молдова Брюсселда Европа Иттифоқига тўла аъзо бўлиш йўлида муҳим қадам қилиб, ассоциатив аъзо бўлиш шартномасини имзолаган эдилар. Бугун Молдова парламенти бу шартномани ратификация қилди. Энди навбат Украина ва Гуржистонга келди.

Ҳам демократик, ҳам иқтисодий жиҳатдан ривожланган Европа Иттифоқига кириш бу мамлакатлар учун ўта фойдали бўлиши ўз-ўзидан маълум. Тўғри, ЕИ даражасига чиқиш учун ҳали кўп иш қилиниши керак. Ассоциатив аъзолик доирасида ЕИнинг ўзи бу ишларни қилишда уларга катта ёрдам беради.

Аммо, унутмаслик керакки, ЕИга яқинлашиш - Россиянинг орбитасидан узоқлашиш ва ҳатто чиқиш демакдир. СССРни тиклаб бўлмаслигини тушунса ҳам, шу йўналишда ҳаракат қилишдан чарчамаётган Россия Президенти Владимир Путин бу уч мамлакат билан ЕИнинг алоқаларини бузиш учун қўлидан келган ҳар нарсани қилади. Русларнинг ўзи империя руҳидан тозаланмагунча, Путин каби сиёсатчилар пайдо бўлавериши ҳам ўз-ўзидан маълум.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону