01 July 2014
21:42 -
Туркиянинг ҳокимиятдаги партияси ўз раиси Ражаб Эрдўғонни президентликка номзод қилиб кўрсатди
Бу хабарнинг ҳеч кутилмаган тарафи йўқ. Шу пайтгача Туркияда парламент тарафидан сайланадиган ва расмиятчилик учунгина бор бўлган президент бу йил биринчи марта умумхалқ сайловлариа сайланиши, кейин Конституцияга ўзгартиришлар киритилиб, президент ҳақиқий давлат раҳбари мақомига эга бўлиши эълон қилинган кунларданоқ ҳамма тахмин қилардики, янги президент Ражаб Эрдўғон бўлади.
Бош вазир Ражаб Эрдўғон раиси бўлган ҳокимиятдаги Адолат ва Тараққиёт Партияси 10 август куни бўладиган президентик сайловларида ўзининг номзоди Ражаб Эрдўғон бўлишини бугун расман эълон қилди.
Бугуноқ ўз партияси мажлисида нутқ сўзларган Ражаб Эрдўғон 10 август куни тарихининг қора бир саҳифаси битишини, ўзи биронта партия ёки жамиятнинг бирон кесимининг эмас, бутун халқнинг президенти бўлишини, халққа хизмат қилишини гапирди. Табиий, унинг нутқида халқдан кўра кўпроқ Оллоҳ тилга олинди. У саҳанага чиққанда, олдида ҳижобли хотини, залда эса 2 ўғил ва 2 қизи бор эди.
Ражаб Эрдўғон 1954 йил 26 февралда туғилган, яъни 60 ёшда. У ҳозир Туркиянинг Бош вазиридир.
Тахмин қилиш қийин эмаски, у “қора саҳифа” деганда Туркининг дунёвий давлат бўлган кунларини назарда тутиб, Туркиянинг исломий давлатга айлантириш сигналларини беришга бошлади. Туркиянинг қора кунлари энди бошланса ажаб эмас.
Мухолифатнинг асосий кучи бўлган Жумҳурият Халқ Партияси ва Миллиётчи Халқ Партияси сенсация деса бўладиган қадам қўйиб, умумий номзод кўрсатиб бўлишганига бир ҳафтача бўлди. Бу номзод - 71 ёшли тарихчи олим, профессор Акмалиддин Инсонўғли. У 2004-2014 йиллари Ислом Ҳамкорлик Ташкилотининг Бош котиби вазифасини бажаргани билан танилган сиёсатчидир.
Курдларнинг Халқ Демократик Партияси ўз раисдоши Салоҳиддин Демиртошни номзодликка кўрсатди.
Сайловлар 10 августда бўлади, биронта номзод 50 фоиздан кўп овоз ололмаса, 24 августда иккинчи тур бўлади, 28 август куни янги президент иш бошлайди. Сўровномаларга кўра, сайловлар бугун бўлса, Ражаб Эрдўғон 51,4% овоз олган бўларди.
Монтаж қилинган фоторасмда – Эрдўғон, Демиртош ва Инсонўғли.