01 July 2014
21:23 - Ислом Карим қўрқа-писа чиқарган ўзбек сўми 20 йилда бир неча юз бараварга қадрсизланди
Бундан 20 йил аввал, Ўзбекистоннинг миллий валютаси сўм муомалага киритилган кунларда “қора бозор”да сўмнинг АҚШ валютаси - долларга нисбатан 1/11 эди, яъни 1 АҚШ доллари 11 сўм эди. Бугун, 1 июль 2014 йилда “қора бозор”да бир доллар 3005 сўм!

1994 йилнинг 1 июлида муомалага кирган 1, 3, 5, 10, 25, 50 ва 100 сўмлик купюралар ҳозир унча-мунча одамнинг архивида ҳам йўқ. 10 ёшнгача бўлган болалар 1, 3, 5, 10, 20 ва 50 тийинлик ўзбек тангаларини танимайди ҳам.

Янги пул - сўм муомалага кирганида 6 қозоқ тангаси 1 сўм эди, ҳозир бир қозоқ тангаси 21 сўм! Сўмнинг энг йирик купюраси 5000 сўм атиги 1,7 АҚШ долларига тенг. Мутахассисларга кўра, сўм муомалага кирганидан бери 460 бараварга қадрсизланди. Иқтисодиёт ва пул-монитар сиёсатининг яққол кўриниши бўлган бу рақамлар Ўзбекистон режимининг миллат олдидагижиноятлари ифодасидир.

Ислом Карим “сўм” чиқариш масаласида қўрқа-писа иш қилганини ҳозир кўпчилик унутган ҳам бўлса керак. Уни эслашдан фойда бор.

Демократларнинг ҳаракати туфайли СССР парчаланиб кетиб, ҳамма каби Ўзбекистон ҳам мустақил бўлиб қолгандан кейин, Ислом Карим нима қилишини ҳам билмай эсанкираб ўтирлган. Қирғизистон ўз миллий пулини чиқаришни эълон қилганда, Ислом Карим “Ким истаса пул чиқараверар экан-да!” деб ўша пайтдаги Қирғизистон Президенти Асқар Ақаев устидан кулган ҳам. Ўша пайтдаги Россия Бош вазир ўринбосари Егор Гайдар “рубль” бизнинг пулимиздаир, уни ишлатишни хоҳлаган собиқ Совет республикларига уни сотамиз” деганидан кейингина Ислом Карим аввал сўм-купон, кўйин сўм чиқарган. Ҳар томонлама саводсиз бу кишининг раҳбарлигида Ўзбекистон ўз иқтисодининг кучи бўйича қазоқлардан 8 баравар, туркманлардан 6 баравар орқада қолиб кетгани, "сўм" шундай қадрсизлангани тасодиф эмас.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону