01 July 2014
19:10 - Яхши хабар: Ўзбекистонда йирик цемент заводи ишга туширилади

Тошкент вилоятидаги “Охангаронцемент” ширкати негизида бир йилдан сўнг цемент ишлаб чиқарадиган яна бир завод ишга туширилади. Энергия сарфи кам ва экологик тоза мазкур заводнинг лойиҳа қиймати 128 миллион доллари бўлган бу заводни қуриш лойиҳаси “Евроцемент гуруҳи” ва Хитойнинг China CAMC Engineering Co., Ltd ширкати тарафидан амалга оширилади.

Маҳаллий оммавий ахборот воситаларига кўра, мазкур завод йилига 2,4 миллион тонна цемент маҳсулоти ишлаб чиқариш кучига эга бўлади.

Янги иш ерлари яратиш, қурилиш материалларига бўлган эҳтиёжларни қондириш нуқтаи назаридан бундай заводнинг қурилиши яхши хабар. Аммо, қани энди замонавий технологик асбоб-усканалар, тайёр маҳсулотларни тўла ўзимизда чиқарадиган йирик корхоналар ҳам қурилса.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону