01 July 2014
20:24 -
Ўзбекистонда шакар инқилоби: ҳукумат даллолларни, халқ ҳукуматни айбламоқда
Ўзбекистонда шакарнинг нархи бозорда қарийб 9000 сўмга (расмий курс бўйича 4 АҚШ доллари — Ҳаракат) чиқди. Аҳолининг ёз фаслидаги шакарга бўлган эҳтиёжини ҳисобга олиб ҳукумат йирик дўконларда махсус пештахталар ташкил қилган ва бу ерда кишилар шакарни узуккун навбатда туриб, 3200 сўмдан харид қилишмоқда. Бир фуқарога 5 килограммдан ортиқ шакар берилмайди.
Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ва Давлат Солиқ қўмитаси вакиллари шакар нархи ошишига чайқовчиларнинг сабаб бўлганини айтишмоқда ва аҳолидан бу борада “ишонч телефон”ларига қўнғироқ қилишни сўрашмоқда. Шакар заводларининг мутассаддилари эса шакарнинг белгиланган тартиб ва нархларда истеъмолчиларга жўнатилаётгани, муаммо бўлиши мумкин эмаслиги хусусида гапиришмоқда. Аммо факт шуки, шакар ерда ҳам, кўкда ҳам йўқ.
Москвадаги Sugar Monitoring гуруҳи таҳлилчилари ҳам Ўзбекистонда шакар бизнеси президент маъмуриятига яқин бир ҳовуч одамларнинг қўлида қолаётгани боис, энг истеъмолбоп маҳсулот нархи сунъий тарзда кўтарилиб бораётганини айтишган.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Анвар Усманов
"Бирлик" фаоли, журналист. Ҳозир Германияда яшайди.
Добавить сведения